Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:57

OzodMikrofon: "Ҳукумат иккита лойиҳамни ўғирлади"


Тадбиркор Жасур Тожиддинов мактаб ўқувчилари билан
Тадбиркор Жасур Тожиддинов мактаб ўқувчилари билан

Ҳозирда Туркияда яшаб, тадбиркорлик қилаётган асли андижонлик 26 яшар Жасур Тожиддинов OzodMikrofonга мурожаат қилиб, Ўзбекистон ҳукуматини унинг лойиҳаларини ўғирлаганликда айблайди.

Жасур Тожиддинов фирмаси мактабга ташиган болалар
Жасур Тожиддинов фирмаси мактабга ташиган болалар

​Жасур Тожиддинов иддаосига кўра, у 2017 йилнинг январида Андижонда ўқувчиларни мактабга ташиш учун махсус автобуслар ташкил қилган. Бироқ ўша йилнинг сентябрига келиб, бу лойиҳасини тўхтатишга мажбур бўлган.

- Сентябрь ойида 1 та автобус ва 5 та Газель машинамни пахтага жалб қилишди. Бир марта ГАИ ходими автобусда ўтирган ўқувчи болаларни катта трассада тушириб, машиналарни далага олиб кетишди. Болалар кўчада қолиб кетди. Мактабга бориша олмади. Болалар бирор автоҳалокатга учраб, бирор кор-ҳол бўлганида, болаларнинг ота-онаси менга келарди. Шунинг учун дарров бу лойиҳамни тўхтатдим.

Жасурга кўра, бу лойиҳаси ҳақида Халқ таълими вазирлиги мутасаддиларига ўша пайтда мурожаат қилиб, ёрдам сўраган, бироқ рад жавоби олган. "Кейинчалик ушбу лойиҳамни вазирлик ўғирлади. Бу йил чекка қишлоқларда шу лойиҳам асосида болалар учун мактаб автобусларини ташкил қилишди", дейди Жасур Тожиддинов.

Шунингдек, Жасур Тожиддинов Маданият вазирлиги расмийларини ўзининг "Мен юлдузман" лойиҳасини ўғирлаганликда айблайди. Жасур икки йил олдин унинг ушбу лойиҳасини вазирлик рад қилгани, бироқ яқинда ушбу лойиҳа асосида янги кўрик-танлов йўлга қўйишганини айтди.

Ёш тадбиркор Жасур Тожиддинов
Ёш тадбиркор Жасур Тожиддинов

- Иккита вазирлик иккита лойиҳамни ўғирлади. Муаллифлик ҳуқуқимни қандай талаб қилишни ҳам билмайман. Ўзбекистонда кимнинг "танкаси" бўлса, ўшанинг иши юришади. Мен уларни судга берганим билан барибир улар ғолиб чиқишади.

Жасур Тожиддиновнинг айтишича, лойиҳаларини олиб қўйишгач, у Туркияга кетган ва у ерда тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.

- Истанбулда 5 та мактаб болаларига автобус хизмати кўрсатаман. Ўзбекистонда ўтмаган лойиҳамни шу ерда йўлга қўйдим. Энди Македонияда ҳам шу иш билан шуғулланмоқчиман. У ерда машиналар тайёр. Яқинда иш бошлаймиз.

Жасур Тожиддинов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Жасур Тожиддинов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:40 0:00
Бевосита линк

* * * * * * * * * * * * * * * * *
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG