Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:45

Бош прокуратура: Риштондаги кулоллар фаолияти "яқин кунларда тўлиқ тикланади"


Риштонлик косиблар ишлаган лаган
Риштонлик косиблар ишлаган лаган

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Озодликка айтишича, Риштон кулоллари фаолияти "яқин кунларда тўлиқ тикланади".

Фарғона вилояти Риштон туманида 200 дан ортиқ кулолчилик цехлари газ йўқлиги ёки қимматлиги туфайли ишламаётгани ҳақида Озодлик 18 январь куни хабар қилганди.

21 январда Бош прокуратура томонидан мақолага берилган жавобда Риштон туманидаги "кулолчиларни қийнаётган муаммолар туман прокуратураси томонидан вилоят прокурори талаби асосида, масалага амалий тарзда ёндашган ҳолда ўрганиб чиқилгани" билдирилган.

"Қиш мавсуми сабабли"

Озодлик мақоласида ўзининг Сопол ва чинни идишлари билан танилган Риштондаги 225 та кулолчилик цехида мавжуд жами 450 та хумдон газ йўқлиги ёки жуда қимматлиги боис ишламаётгани ва натижада юзлаб усталар ишсиз қолгани хабар қилинган эди.

Бош прокуратура баëнотида “қиш мавсуми сабабли” цехлардаги газ тармоқдан узилгани эътироф этилган.

Дастлаб масалани ўрганиш учун тузилган ишчи гуруҳи томонидан саноат зонасидаги кулолчиларнинг қатъий руйхати шакллантирилди ва жойга чиқилиб газ тармоғи ва мавсум билан боғлиқ бўлмаган кундалик муаммолари ўрганилди. Ўрганиш давомида 42 нафар кулолчиларнинг ҳақиқатда фаолият юритаётганлиги (электр энергияси билан) аниқланди,” дейилади Бош прокуратура йўллаган жавобда.

"Кўмаклашув штаби"

Бош прокуратурага кўра, риштонлик кулолларнинг газ билан боғлиқ бўлган муаммоларини ҳал этиш мақсадида "кўмаклашув штаби" ташкил қилинган.

"Шу мақсадда туман прокурори раҳбарлигида туман прокуратураси, газ бўлими, ДСИ, Ҳунармандлар маркази, агентлик ходимлари ва бошқа мутассади ташкилот ходимларидан иборат бўлган гуруҳ тузилиб, туман газ бўлимида шартномага кўмаклашув штаби ташкил қилинди.

Бу штабга туман саноат зонасидаги 209 нафар кулол-тадбиркорлар юз тутаётган муаммоларни аниқлаш вазифаси юкланган.

Газ тўловлари учун фонд

Озодлик билан 18 январь кунги суҳбатлар давомида риштонлик кулоллар маҳаллий истеъмолчи учун белгиланган газ нархини Тожикистонга сотилаётган газ нархига қиёсладилар.

Озодлик 2018 йилнинг ёзида “Тожиктрансгаз” ширкати маълумотига таяниб, Ўзбекистон Тожикистонга сотадиган газнинг 1 минг кубометри учун 120 АҚШ доллари миқдорида нарх белгилагани тўғрисида хабар қилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил, 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳам минг куб метр газ учун $120, ҳатто ундан бироз кўпроқ ҳам тўлаши лозим.

Бош прокуратурага кўра, газ бошқармасидан фонд сўраш масаласи ечилиб, "ҳозирда 53 нафар кулоллар билан тегишли тартибда шартномалар" расмийлаштирилган.

Кулоллар умиди

22 январь куни Озодлик билан суҳбатлашган риштонлик кулоллар ҳақиқатан ҳам туман прокуратураси уларнинг муаммосини ҳал қилиш учун махсус комиссия тузганини тасдиқлашди.

"Яқин кунларда газни тўлиқ тиклаймиз деб туришибди. Умид қиламизки, нархлар қиммат бўлмайди ва ишни қайта бошлашимиз учун имконият туғилиб қолади", дея умид билдирди 25 йилдан буён кулолчилик билан шуғулланувчи риштонликлардан бири.

Бошқа бир риштонлик кулол эса "яқин орада" цехини очмаслигини билдирди.

"Ҳозирча таксичилик қилаяпман. Газ нархи тушмас экан идиш ишлаб чиқаришимиздан наф йўқ. Маҳсулотимиз таннархи кўтарилиб кетаяпти, қиммат сопол ва чинни идишга харидор топиш қийин. Ундан яхшиси такси ҳайдаш бўлиб қолди," деди газ муаммоси ҳал этилишига ишонмаган уста.

2018 йилнинг 6 июлида Вазирлар Маҳкамаси Риштон тумани аҳолисининг бандлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, фуқароларни, айниқса аёллар ва ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида қарор қабул қилган эди.

Ҳукумат қарорида тегишли идоралар олдига туманда кулолчиликни ривожлантириш вазифаси ҳам қўйилган:

“Риштон керамикаси” бренди жадаллаштирилишини, туман туристик йўналишларга киритилишини, меҳмон туризми ташкил этилишини ва ҳар йилги “Риштон сеҳри” фестивали ўтказилишини, ҳунармандчилик ва керамика маҳсулотлари экспорти кенгайтирилишини, ҳунармандлар комплекси қурилишини назарда тутувчи Фарғона вилоятининг Риштон туманида ҳунармандчилик маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифни тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин”.

Ҳукумат қарори билан 2018 йили туманда 993 та, шу жумладан, чинни ва сопол маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ташкил қилиш ҳисобига 96 та иш ўрни яратиш назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG