Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2019, Тошкент вақти: 23:59

Россиялик банкир халқ эртакларини болаларни текинхўрликка ўргатаётганликда айблади


Рус рассоми Ирина Емелина “Емеля билан чўртанбалиқ” мумтоз эртагига чизган суратлар.

Россиялик болалар баъзи халқ эртакларидаги алвастилар ва бошқа ваҳимали қаҳрамонлардан қўрқувга тушиши мумкин. Аммо Марказий банк раҳбарларидан бири уларда янада даҳшатли бир нарсани кўраётганини айтади.

Банк раисининг биринчи ўринбосари Сергей Швецов фикрича, рус эртаклари болаларни “хайр-садақа”га, эринчоқликка ўргатади.

“Емеля билан чўртанбалиқ” рус мумтоз эртаги ҳақида сўз юритар экан, Швецов эринчоқ қаҳрамоннинг истакларини сеҳрли балиқ бажо келтириши яхши эмаслигини айтади.

‒ Биз болаларга олтин балиқ, чўртанбалиқ ҳақида эртак айтамиз. Қаранг, катта акаси ишлайди, у эса – ахмоқ; иккинчи акаси ишлайди, у эса – ахмоқ; кенжаси печка устида ўтиради, кейинчалик чўртанбалиқ тутиб олади – унинг ошиғи олчи”, – дея аччиқланади Швецов.

Бундай зарарли хабар болаларни катта ёшида ҳам таъқиб қилади, уларга молиявий муаммоларини ҳал этаётганда халақит беради, дейди Швецов.

– Биз эртакларни ўзгартиришимиз керак. Биз болаларни “хайр-садақа”га ўргатадиган бундай эртаклардан воз кечишимиз керак. Бу – ўта жиддий масала”, деди банкир.

“Балиқ амри балан!”

“Емеля билан чўртанбалиқ” эртагида бош қаҳрамон асосий вақтини иссиқ ошхона печи устида эснаш билан ўтказади. Фақат пора олсагина¸ жойидан қимирлайди. Бир куни Емеля истакларини бажо келтирадиган чўртанбалиқ тутиб олади. Унинг истакларнинг аксарияти эса рўзғор ташвишлари билан боғлиқ эди.

Россиянинг ушбу машҳур ва узун эртакларидан бири XIX асрда чоп этилган халқ эртаклари қаторига қўшилган, шўролар ҳукмронлиги вақтида унга бир неча марта фильм ва анимацион фильмлар ишланган. Уларнинг аксарияти “Чўртанбалиққа айтилган истаклар” деб номланади. Бу рус маданиятига шу қадар сингиб кетганки, эртакнинг: “Балиқ амри билан мен айтгандай бўлсин!” деган сатри омма онгига сингиб кетди.

Рус эртакларида эринчоқ қаҳрамонлар тимсоли кўп. Шунингдек¸ эринчоқ қаҳрамон бўлган мисолларни рус адабиёти¸ халқ матал ва мақолларида ҳам кўп топиш мумкин.

Кўҳна анъаналар

“Гўзал Василиса” эртаги қаҳрамони Василисага Ялмоғиз кампирнинг жодусидан қутулиш учун сеҳрли қўғирчоқ ёрдам беради. Лекин Василисанинг ўзи тўқиш ва зардўзликни ўрганади. У тўқиган нарса шаҳзоданинг назарига тушиб, унга эрга тегади. Бу эртакда, меҳнат рағбатсиз қолмайди, деган гап яширин.

XS
SM
MD
LG