Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2019, Тошкент вақти: 23:33

Қирғизистон: Вице-спикер парламентга “футболка” кийиб келган одамдан узр сўрашга мажбур бўлди


Бўйинбоғ таққан вице-спикер (чапда) бўйинбоғсиз ҳукумат амалдорига танбеҳ бермоқда.

Қирғизистон парламенти раисининг ўринбосари Мирлан Бакиров 17 январь куни Маориф ва фан вазирлиги қошидаги Дастлабки касбий таълим агентлигининг молия-иқтисод бўлими бошлиғи Талантбек Тинисовдан узр сўрашга мажбур бўлди.

Қирғизистон: Вице-спикер парламентга “футболка” кийиб келган одамдан узр сўрашга мажбур бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00

Талантбек Тинисов парламент йиғилишига кўйлак ва галстук ўрнига депутатлар “футболка” деб ҳисоблаган свитер кийиб келгани учун изза қилинган эди.

Талантбек Тинисов дастлаб депутат Алмазбек Тўктўров томонидан “изза қилинди”. Депутат: “Нима учун Жогорку Кенешга футболка кийиб келдингиз?” деб дўқ урди.

Талантбек Тинисов: “Раҳбаримиз касал бўлиб қолди. Шунининг учун менга фақат эрталаб ишга келганимда “Сен парламентга борасан”, деб айтишди. Мен футболка эмас, свитер кийиб келганман. Бу ерга мен эмас, раҳбаримиз келиши лозим эди”, деб жавоб берган.

Шундан сўнг парламент раисининг ўринбосари Мирлан Бакиров ҳам “ғарибона кийинган” амалдорни “бозорчи”га ўхшатди.

-Нима, парламент сизга бозорга ўхшаб кўриндими? Сиз қўмиталар чақирган одамлар рўйхатида ҳам йўқ экансиз. Боринг, кетаверинг,-деди Мирлан Бакиров.

Депутатларнинг ғарибона кийинган одамга “ҳужум қилгани” тўғрисидаги видео телеканаллар ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетди. Бу видео бир кун ичида бир неча ўн минг марта муҳокама қилиниб, кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди.

Парламентга тез-тез чақиртирилиб туриладиган фаоллар тармоқларда “Бундан кейин биз ҳам футболка кийиб борамиз. Бир одамнинг кийими туфайли изза қилиниб парламентдан ҳайдаб чиқарилиши дискриминация ва инсон ҳуқуқининг бузилишидир”, деб ёзмоқдалар.

Ижтимоий тармоқларда қолдирилган юзлаб шарҳларда эса парламент депутатлари “такаббурлик ва кибр”да айбланмоқдалар.

Айрим шарҳларда: “Депутатлар, ҳаммангиз бозорда савдогар бўлганингиз ёлғонми? Энди ўзингизча “одам” бўлиб қолдингизми? Бир инсонни камситишга қандай ҳаққингиз бор? Кечирим сўранглар”, деган фикр устунлик қилмоқда. Озроқ шарҳларда эса :”Ҳукумат амалдори парламентга кўйлак, галстук ва костюм-шимда бориши шарт эди”, деган фикрлар билдирилган.

Бундай оммавий норозилик ортидан парламент раисининг ўринбосари Мирлан Бакиров кўйлак ва галстук ўрнига депутатлар “футболка” деб ҳисоблаган свитер кийиб келгани учун изза қилинган Талантбек Тинисовдан узр сўрашга мажбур бўлди. Бироқ бу “узр” ижтимоий тармоқларда “отдан тушса ҳам эгардан тушмаган” шахснинг узри қаторида баҳоланмоқда.

-Бировни кечира билишлик буюк ҳислат. Бировдан узр сўраш орқали одам улуғликдан тушиб қолмайди. Шунинг учун гапларимиз ўша одамга, унинг оила аъзоларига, жамоатчиликка оғир ботган бўлса, у ҳолда мен узр сўрайман,-деди Мирлан Бакиров.

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG