Линклар

Шошилинч хабар
26 июн 2019, Тошкент вақти: 12:44

Мирзиёев ортда қолган 27 йилни яна танқид қилди


Биз 27 йил маҳаллий бюджетга бир тийин пул бермай келганмиз. Мен ҳам Самарқандга ҳоким бўлганман, кўп ҳаракат қилардик, қўшимча ҳам ишлардик, лекин пул берилмасди. Ишлаган ҳам бир даражада, ишламаган ҳам бир даражада эди. Бунақада, рақобат бўлмаса, ривожланиш бўлармиди?

Бу гапни Ўзбекистон президенти Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қилган чиқишида айтгани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ривожлантириш ҳақида гапираркан, жумладан бундай деган:

"Ҳудудларда аҳвол қийин. Вазиятни яхшилаш учун туманларга инвестиция кириши керак. Маҳаллий бюджетда пул бўлиши керак. Иштихонда аҳолининг яшаш шароитлари қачон яхшиланади? Туманда катта-катта корхоналар очилса, маҳаллий бюджетга пул тушса. Шунда йўл ҳам тузалади, шифохона ҳам, мактаб ҳам бўлади, свет ҳам бўлади, кўмир ҳам бўлади. Ҳаммаси бўлади".

Президентнинг айтишича, Республика бўйича 5,5 трлн сўм маҳаллий бюджетларга қоладиган бўлган.

Ўзбекистон президенти Олий Мажлисга қилган мурожаати давомида ҳам мамлакат мустақилликка эришганидан буён ўтган 27 йилда кўп нарса бой берилганини танқид қилган эди.

XS
SM
MD
LG