Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2019, Тошкент вақти: 02:57

Беларусь АҚШ дипломатлари сонига оид чекловни бекор қилди


АҚШнинг Минскдаги элчихонаси.

АҚШнинг Foreign Policy журнали Беларусда мамлакатга киритилиши мумкин бўлган АҚШ дипломатлари сонига қўйилган чеклов бекор қилинганини хабар қилди.

Минскнинг ушбу қарори АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти кейинги ойларда Беларусь расмийлари билан олиб борган музокаралар маҳсули ўлароқ кўрилмоқда. Бу орада энергетика соҳасидаги келишмовчиликлар туфайли Беларуснинг Россия билан алоқаси таранглашди.

Журналга исмини ошкор қилмаслик шарти билан сўзлаган АҚШ расмийси Минск қарорини катта ижобий қадам ўлароқ баҳолаган.

Foreign Policy мақоласида ёзилишича, Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей Европа ҳамда Евроосиё ишлари бўйича АҚШ давлат котиби ўринбосари Уэсс Митчеллга бу ҳақда телефон орқали билдирган.

АҚШ Давлат департаменти АҚШ ҳукумати фаолияти чекланган ҳолда ишлаётганини айтиб, ушбу хабарни шарҳлашдан бош тортди.

11 январь куни Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби кейинги ойларда юқори лавозимли АҚШ ва Беларусь расмийлари икки тарафлама алоқаларни яхшилашни муҳокама қилганини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG