Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:56

Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон вакили фаолиятини 2 ойга тўхтатиб қўйди


Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) вакили Бекзод Миртемировни 2 ойга ишидан четлаштирди.

Конфедерация расмий сайтида берилган хабарга кўра, Миртемиров ишини ташкилотнинг Дисциплина ва этика масалалари бўйича қўмитаси тўхтатишга қарор қилган.

Конфедерация сайтида берилган пресс-релизда шундай дейилади:

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмийси Бекзод Миртемиров Дисциплина ва этика масалалари бўйича қўмита раиси томонидан Дисциплина ва этика кодексининг 104-моддасини бузгани учун 2 ойга барча турдаги футбол фаолиятидан четлаштирилади.

Миртемиров ОФК текширувига ҳамкорлик қилмагани учун ишидан четлаштирилади. У ОФК томонидан Куала-Лумпурда интервью бериш учун йўлланган сўровга белгиланган муддатда жавоб бермади. Айни пайтда, ОФК қўшимча маълумотларни йиғишда давом этмоқда, шу боис, текширув якунига етгунича, бирор изоҳ берилмайди".

​Championat.asia нашрининг ёзишича, Бекзод Миртемиров ЎФАда таржимон бўлиб ишлайди. Ҳозирча Миртемировнинг ўзи бу баёнотга бирор муносабат билдиргани ҳақида Озодликда маълумот йўқ.

Шунингдек, ЎФА ҳам ўз ходимининг ишдан четлатилганига доир АФК қарорига бирор изоҳ бермади.

XS
SM
MD
LG