Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:16

2018 якунлари: Вафот этган машҳурларнинг ёдда қолган сўзлари


2018 йилда дунёнинг ўзининг ёрқин шахсияти, истеъдоди ёки мустаҳкам иродаси билан лол қолдирган машҳур санъаткор, жамоат ва давлат арбоблари, сиёсатчилардан бир қанчаси оламдан ўтди. Қуйида улардан баъзиларининг унутилмас баёнотларини ёдга оламиз.

Винни Мандела

Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Нельсон Манделанинг рафиқаси, ирқий дискриминацияга қарши курашган фаол - Винни Мандела 2 апрель куни 81 ёшда Йоханнесбургдаги шифохоналардан бирида вафот этди.

1964 Претория шаҳрида берган интервьюсида турмуш ўртоғи Нельсон Манделани: "Турмуш ўртоғим [Жанубий] Африка халқи озодлиги учун, мамлакатда барча ирқий гуруҳлар уйғунликда ишлаши учун курашмоқда!" дея олқишлаган эди.

Винни Мандела турмуш ўртоғи - 27 йиллик қамоқдан озод бўлган Нельсон Мандела билан, 11 февраль, 1990 йил
Винни Мандела турмуш ўртоғи - 27 йиллик қамоқдан озод бўлган Нельсон Мандела билан, 11 февраль, 1990 йил

Милош Форман

Чехияда туғилиб ўсган америкалик режиссёр Милош Форман 13 апрель куни 86 ёшда АҚШнинг Коннектикут штатида вафот этди.

1999 йил Женева шаҳрида Швециянинг RTS давлат телеканалига берган интервьюсида у шундай деганди:

"Ўз уйингда ҳеч кимга ёқмайсан. Чехословакияда яшаётган пайтимда, фильмларимни суратга олаётганимда, у ерда кескин танқидга учрадим, Америкада эса олқишлашди. Эндиликда Америкада менга ҳужум қиляптилар, Чехословакияда эса олқишлаяптилар".

Милош Форман, 8 декабрь, 2007 йил, Марокашда
Милош Форман, 8 декабрь, 2007 йил, Марокашда

Владимир Войнович

Россиялик ёзувчи ҳамда совет ҳукуматига қарши курашган фаол Владимир Войнович 27 июль куни Москва шаҳрида вафот этди. У 85 ёшда эди.

Жорий йилнинг 6 июнида Озодлик радиоси рус хизматига берган интервьюсидан:

"Менимча, [1930 йилларга солиштирганда] репрессияларнинг кўлами ўзгарди, холос. Табиийки, улар озайди, аммо аслида расмийларимиз одамларни қилмаган ишни қилдим, деб айтишга мажбурлашда давом этяптилар. Шундай экан, юмшоқ қилиб «расмий рухсат берилмаган методлар» деб аталадиган ҳолатлар мўъжизакор натижа бериб, ҳануз одамларни қилмаган ишларни қилдим, деб тан олишларига олиб келмоқда. Ўйлайманки, бу ҳолат давом этяпти".

Владимир Войнович ўз кўргазмаси очилиш маросимида, 27 май, 2004 йил
Владимир Войнович ўз кўргазмаси очилиш маросимида, 27 май, 2004 йил

Шарль Азнавур

Келиб чиқиши арман бўлган фаранг қўшиқчиси Шарль Азнавур 1 октябр куни 94 ёшда юрак хуружидан Франциядаги қишлоғида вафот этди.

2016 йил Голливуд шон-шуҳрат хиёбонида фахрий юлдуз билан тақдирланиши ортидан журналистларга берган интервьюсидан:

"Қўшма Штатларда кўп ишладим. Чунки айтишади-ку, шоу-бизнес бу – Америка, деб. Америка шоу-бизнес мамлакатидир. Бу соҳада карьера қилмоқчи бўлсангиз, Америка орқали ўтган йўлни босиб ўтишингиз керак".

Шарль Азнавур Москвада ўтган пресс-конференциясида, 2 октябрь, 2014-йил
Шарль Азнавур Москвада ўтган пресс-конференциясида, 2 октябрь, 2014-йил

Жамол Хашогги

Саудия Арабистонининг таниқли журналисти Жамол Хашогги Истанбулдаги Саудия консуллигига 2 октябр куни кирганидан кейин, аввалига ғойиб бўлди, сўнгра эса ўлгани ҳақидаги хабар пайдо бўлади.

Унинг сирли ўлимини Туркия ва Саудия Арабистони расмийлари тергов қилмоқда.

2018 йил бошида Вашингтон шаҳрида Al-Jazeera телеканалининг UpFront дастурига берган интервьюсидан:

"Қаранг, мен Саудия Арабистонида ислоҳотлар учун курашганим туфайли ишимдан икки марта ҳайдалдим. Бу осон бўлмади. Аммо, одамлар қамалаётгани йўқ эди. Нафас олиш учун ҳануз имконият бор".

Жамол Хашогги Time журнали муқовасида
Жамол Хашогги Time журнали муқовасида

Бернардо Бертолуччи

Саратонга чалинган итальян режиссёри Бернардо Бертолуччи 26 ноябрь куни Рим шаҳрида 77 ёшда вафот этди.

1999 йил BBC телеканалининг Scene By Scene дастурига Лондон шаҳрида берган интервьюсидан:

"Бирор ҳикояни тасвирлашда ҳар доим камерадан ҳужжатли фильм суратга олаётгандек фойдаланиб келганман".

Бертолуччи 64-Венеция халқаро фильм фестивалида, 8 сентябрь, 2007 йил
Бертолуччи 64-Венеция халқаро фильм фестивалида, 8 сентябрь, 2007 йил

Жорж Буш

АҚШнинг 41 президенти 30 ноябрь куни Хьюстон шаҳрида вафот этди. 97 ёшга чиққан собиқ президент паркинсон касаллиги аломатлари билан курашиб келаётган эди.

1990 йил Совет Иттифоқи етакчиси Михаил Горбачев билан Вашингтонда ўтказган учрашуви ортидан уюштирилган матбуот анжуманида сўзлаган нутқидан:

"Яқин кунларгача айримлар ўтимишимиз бизнинг буюк давлатларимиз, халқларимизни мунтазам равишда ўзаро ихтилофда бўлишга маҳкум қилиб қўйганига ишонар эди. Лекин сиз ва мен тарихга қарши чиқишимиз, янги қадам ташлашимиз, давомли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишимиз керак".

Катта Жорж Буш, Оқ уйда матбуот анжуманида, 12 сентябрь, 1991
Катта Жорж Буш, Оқ уйда матбуот анжуманида, 12 сентябрь, 1991

Людмила Алексеева

Россиялик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли, Россия Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Людмила Алексеева 8 декабр куни 91 ёшда Москва шаҳридаги шифохоналарнинг бирида вафот этди.

2013 йилда Озодлик радиоси рус хизматига берган интервьюсидан:

"Бу ишни энг муҳим ва қадрли вазифа, деб билардим. [АҚШга] бир умрга кўчиб бордик, деб ўйлагандик. Ҳеч қачон қайтиб келмаслигим хақидаги ўйлар қанчалик мушкул, қўрқинчли бўлганини изҳор қилиш қийин. Ҳеч бўлмаса, овозим билан ватандошларим ёнида бўлишни, гўёки ватанимда бўлишни истардим. [Радио] «Свобода» менга шундай имконятни берди".

Людмила Алексеева Москвадаги матбуот анжуманида, 20 июль, 2017 йил
Людмила Алексеева Москвадаги матбуот анжуманида, 20 июль, 2017 йил

XS
SM
MD
LG