Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:10

Дорихоналар маҳсулотга инсофсизларча қиммат нарх белгиламоқда


Ўзбекистондаги дорихоналарда дори-дармонни қиммат нархларда сотиш авж олган (“Оила даврасида”, 13 декабрь). Қолаверса, дорихоналар белгиланган нарх ўртасида 30 фоизгача тафовутни кўриш мумкин. Бу ҳол эса газета томонидан инсофсизлик, деб баҳоланган. Газетанинг бу борадаги ёзма мурожаатига Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тайинли жавоб бермаган. Ўзбекистон президентининг соҳага доир қарорида 299 номдаги (улардан 98 таси маҳаллий, 201 таси хорижники) дори препарати нарх-навоси бўйича чеклов ўрнатилган. Бунга кўра, рўйхатга киритилган фармацевтика маҳсулотларининг устамаси улгуржи савдода – 15, чакана савдода 20 фоиздан ошмаслиги керак. Амалда эса устама миқдори бундан ошиб кетиши кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG