Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:39

ОАВ: Бу йил пилладан бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 20-50 фоизга кам етиштирилди


Ўзбекистонда 2018 йили 2017 йилдагидан буғдой 27 фоизга, пахта 21,5 фоизга, сабзавот 21,5 фоизга, картошка 20 фоизга, полиз маҳсулотлари 23,2 фоизга, мева 31,4 фоизга, узум 24,8 фоизга, гўшт 56,5 фоизга, сут 22,3 фоизга кам ишлаб чиқарилган.

Ўсиш фақат пиллачилик соҳасида қайд этилган: бу йил ўтган йилги кўрсаткичдан 44,5 % кўп пилла етиштирилган.

Бу маълумотларни gazeta.uz нашри Давлат статитстика қўмитасининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботига қиёслаб эълон қилди.

Президент Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига куни кеча йўллаган табригида қуйидаги маълумотлар келтирилган эди:

Бу йил Ўзбекистонда 6 миллион 124 минг тонна ғалла, 2 миллион 300 минг тонна пахта, 8 миллион 661 минг тонна сабзавот, 2 миллион 411 минг тонна картошка, 1 миллион 607 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2 миллион 100 минг тоннага яқин мева, 1 миллион 314 минг тонна узум, 18 минг тонна пилла, 1 миллион 789 тонна гўшт, 7 миллион 830 минг тонна сут, жами бўлиб 58 триллион 181 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирилди.

Табрикномада бу йил табиат инжиқликлари – баҳорнинг қуруқ келгани, кутилмаган жала ва бўронлар, ёз фаслидаги кучли сув танқислиги, жазирама иссиқ, турли ҳашарот ва касалликлар экин-тикинларга катта хавф туғдиргани, кузда эса ёғин-сочинларнинг барвақт бошлангани қишлоқ хўжалиги ходимларини яна бир бор жиддий синовдан ўтказгани қайд этилган.

XS
SM
MD
LG