Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:22

Арманистонликлар муҳим парламент сайловида овоз берди (ВИДЕО)


“Менинг қадамим” альянсидан номзод Никол Пашинян овоз бермоқда, 9 декабрь, 2018 йил.
“Менинг қадамим” альянсидан номзод Никол Пашинян овоз бермоқда, 9 декабрь, 2018 йил.

Арманистонда юз минглаб киши норозилик билдириб, кўчага чиққанидан 9 ой ўтиб, навбатдан ташқари парламент сайлови бўлди. Йил бошидаги норозилик намойишлари ҳукуматнинг ўзгаришига сабаб бўлган ва демократик бошқарув ўрнатилишига умид туғилган эди.

Арманистонда 9 декабрда муддатидан олдин ўтказилган парламент сайловида бош вазир вазифасини бажарувчи Николь Пашинян раҳбарлигидаги “Менинг қадамим” альянси олдинда бормоқда.

Сайлов бюллетенларининг 50 фоизи санаб бўлинган ҳолатга кўра, “Менинг қадамим” альянси 70 фоиз овоз олган.

-Мен ҳозирнинг ўзидаёқ умумий мақсадимизга эришдик, деб айта оламан. Бу ҳақиқатан ҳам эркин ва демократик сайлов бўлди. Демократия бизнинг умумий мақсадимиздир,- деди Пашинян.

Пашинян альянси Арманистондаги парламент сайловида 70 фоиздан ортиқ овоз олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:16 0:00

“Менинг қадамим” альянсининг асосий рақиби – “Гуллаётган Арманистон” партияси 8,5 фоиз, “Ёрқин Арманистон” партияси 6,5 фоизга яқин овоз олган.

Сайловда иштирок этаётган яна икки партия парламентдаги ўринларга эгалик қилиш учун зарур бўлган 5 фоизлик меъёрдан ўта олмади.

Сайловнинг якуний натижалари 24 соат ичида эълон қилиниши кутилмоқда. Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, овоз беришда сайловчиларнинг 48 фоизи иштирок этган. Бу 2017 йилда ўтказилган парламент сайловида қатнашганлар кўрсаткичидан 12 фоизга оздир.

Сайлов олдидан ўтказилган сўровда аксарият иштирокчилар, Бош вазир вазифасини бажарувчи Никол Пашиняннинг “Менинг қадамим” иттифоқи 9 декабрдаги сайловда ғалаба қозониши мумкинлигини айтганди.

Коррупцияга қарши курашиб келган собиқ журналист Пашинян намойишларга бошчилик қилган.

Оқибатда, узоқ вақтдан бери ҳокимиятни эгаллаб келган Серж Саркисян ўз лавозимидан кетишга мажбур бўлган.

Гарчи, ўша пайт Пашинянга мухолиф Республикачилар партияси парламентда кўпчиликни ташкил қилган бўлса ҳам, у Бош вазир лавозимига сайланди.

Октябрда Пашинян парламентни тарқатиб юбориши ва янги сайлов ўтказиш учун истеъфо беришини эълон қилди. У янги парламент тузилиб, янги бош вазир сайлангунча унинг вазифасини бажариб турибди.

Пашинян бошлиқ блок пойтахт Ереван шаҳри ҳокими сайловида ишончли ғалаба қозонганидан сўнг муддатидан аввал парламент сайлови ўтказишга қарор қилди.

Айни сайловда Пашиняннинг “Менинг қадамим” иттифоқи, яна 9 партия ва бир альянс Миллий ассамблеядаги 101 депутатлик ўрни учун кураш олиб борди.

1-4 декабрь кунлари Галлап ижтимоий сўров маркази 1100 нафар сайловчи ўтрасида ўтказган сўров натижаларига кўра, “Менинг қадамим” иттифоқи 69,4 фоиз овоз олиб, барча партиялардан ўзиб кетиши мумкин.

Бошқа бирор партия 6 фоизлик чекловдан ўта олмаслиги, Республикачилар партияси эса 1,3 фоиз овоз олиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Гарчи, Пашинян Арманистоннинг Қўшма Штатлар ва Европа билан алоқаларини яхшилаш нияти борлигини айтган бўлса-да, Жанубий Кавказ минтақасидаги бу республикаси Россиянинг яқин иттифоқчиси саналади.

XS
SM
MD
LG