Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:22

Украина Россия билан дўстлик ва ҳамкорлик шартномасини бекор қилди


Украина Олий радасининг 6 декабрь кунги мажлиси.

Украина Олий радаси 6 декабрь куни «Украина в Россия Федерацияси ўртасидаги дўстлик¸ ҳамкорлик ва шерикчилик шартномасини тўхтатиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Бу лойиҳани¸ айрим техник-юридик тузатишлардан сўнг¸ 277 депутат ëқлаб овоз берди.

Қонун лойиҳаси Россия ҳарбийлари Керч бўғозида Украинанинг уч кемасига ҳужум қилиб¸ 24 нафар украин денгизчисини қўлга олгани муносабати билан 3 декабрь куни парламентга президент Петро Порошенко томонидан тақдим этилди.

Бу лойиҳа қабул қилиниши арафасида Украина Ташқи ишлар вазири Павел Климкин Россия билан дипломатик «алоқаларнинг кераги йўқ»лигини билдирди. Украина дипломатлари раҳбари шунингдек¸ Россия Федерацияси билан 48 та келишувнинг бекор қилингани ва яна 40 таси ижросининг яқин кунларда тўхтатилишини маълум қилди.

Украина ва Россия ўртасидаги дўстлик шартномаси 1997 йилнинг 31 май куни икки давлатнинг ўшандаги президентлари Леонид Кучма ва Борис Елцин томонидан имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG