Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:38

Ҳукумат Абдулла Қодирий туғилган куннинг 125 йиллигини нишонламоқчи


"Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён" романлари муаллифи Сталин қатағонлари қурбони бўлган. Адибнинг 1938 йили турмада олинган сурати.
"Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён" романлари муаллифи Сталин қатағонлари қурбони бўлган. Адибнинг 1938 йили турмада олинган сурати.

Ўзбекистонда келаси йил октябрида буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги кенг нишонланади.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, адиб юбилейини нишонлаш тўғрисидаги фармойишни Вазирлар Маҳкамаси берган.

Хабар қилинишича, юбилей муносабати билан Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи Ички ишлар вазирлигидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказилади. Истироҳат боғида Абдулла Қодирий ижодига бағишланган адабий музей, ижодий мактаб, кутубхона барпо этилади. Адибнинг маҳобатли ҳайкали ўрнатилади. Ёзувчи яшаб ижод қилган уй – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси 35- ва 37-уй манзилларида Абдулла Қодирий уй-музейи ташкил этилади.

2019 йилнинг апрелида “Абдулла Қодирий ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти” мавзусида илмий конференция ҳамда адиб таваллудига бағишланган тантанали адабий-бадиий кеча бўлиб ўтади. Республика театрларида адиб асарлари асосида спектакллар саҳналаштирилади.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Абдулла Қодирий ҳаёти ва фаолияти ҳақида бадиий фильм, асарлари асосида қисқа метражли фильм яратилади. Шунингдек, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасаларида адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-бадиий тадбирлар, давра суҳбатлари, ижодкорлар билан учрашувлар уюштирилади.

XS
SM
MD
LG