Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:46

1 январдан ОВИР бекор қилиниб, хорижга чиқиш паспорти бериш бошланади


Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи ОВИР стикери бериш тўхтатилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Усмонов маълум қилди.

Кун.уз нашрининг ИИВ мулозимидан иқтибос келтиришича, президент фармонига асосан 2019 йил 1 январидан фуқароларга хорижга чиқиш паспорти берила бошланади.

Хорижга чиқиш паспорти вояга етган фуқароларга 10 йиллик муддатга берилади.

Президент фармонида паспортлар 10 иш кунида расмийлаштирилиши ва хизматлар электронлаштирилиши белгилаб қўйилган.

"Фуқаролар ўзларининг амалдаги биометрик паспортлари билан 2021 йил 1 январгача ОВИР-стикер талаб қилинмайдиган мамлакатларга чиқа олишади. Илгари расмийлаштирилган стикер муддати ўтмаган бўлса, шу давр ичида ўша паспорт эгаси ОВИР талаб қилинадиган хорижий давлатларга ҳам чиқиши мумкин бўлади", - дея Баҳодир Усмоновнинг сўзларидан иқтибос келтирди Кун.уз нашри.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ўзбекистонда совет давридан буён амал қилиб келган чиқиш визасини фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чекловчи Конституцияга зид акт, дея қоралаб келмоқдалар.

Уларга кўра, ҳукумат чиқиш визасидан ўзгача фикрдаги инсонларнинг ҳаракатланишини чеклашда фойдаланмоқда.

XS
SM
MD
LG