Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:34

“Ўзбектелеком” Интернет тезлиги 10 баробарга ошишини айтмоқда; Youtube ва Facebookка кириш чекланганича қолмоқда


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

“Ўзбектелеком” ширкати 15 кун ичида мамлакатда интернет тезлиги 10 баробарга оширилиши ҳақидаги хабарларни расман тасдиқлади.

“Жорий йилнинг бошида Ўзбекистон ташқи интернет-каналларига уланиш фақат иккита халқаро боғлама орқали амалга ошириларди. 2018 йил бошида боғламалар ўз маҳсулдорлигининг чегарасида, деярли ишламай бошлаганди. Шу муносабат билан бугунги кунда компаниянинг техник хизматлари босқичма-босқич модернизация ишларини ўтказмоқда, бунинг натижасида «Ўзбектелеком» АК шу йилнинг охирига қадар UZTELECOM’дан канал сотиб олган операторлар ва провайдерлар истеъмоли учун зарур бўлган тезликни таъминлай олади”, дейилади расмий билдирувда.

Аввалроқ маҳаллий матбуотда Ўзбекистонда 1 декабрдан бошлаб интернет тезлиги 10 баробарга оширилиши тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди.

Озодлик радиоси 17 август куни “Ўзбектелеком” интернет тезлиги оширилишини таъминлаш мақсадида Қирғизистондаги “ЭлКат” ширкатининг ўзбек-қирғиз чегараси орқали ўтган алоқа тармоғига улангани тўғрисида хабар қилганди.

Президенти Шавкат Мирзиёев 9 январь куни ўтган ахборот-коммуникация технологиялари масаласига бағишланган йиғилишда Интернет нархини кескин арзонлаштириш, тезлигини камида 4 баробарга ошириш тўғрисида кўрсатма берган эди.

Президенти матбуот хизматининг билдиришича, соҳа мутассадилари олдига 2020 йилгача Ўзбекистондаги интернет тезлигини МДҲнинг бошқа давлатлари даражасига етказиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда МДҲ давлатлари бўйича Интернетнинг ўртача тезлиги Ўзбекистондагидан 10 марта юқорилиги таъкидланган эди.

“Ўзбектелеком” президентнинг Интернет тезлигини ошириш ҳақидаги буйруғи бажарилишини айтиб турган бир пайтда¸ мамлакатда Youtube,Facebook каби ўзбекистонликлар Интернет фойдаланувчилари орасида оммалашган ижтимоий тармоқларга кириш муаммолигича қолмоқда.

Озодлик боғланган ўзбекистонликлар¸ бу муаммолар боис тармоқларга асосан VPN орқали киришга мажбур бўлаëтганларини билдирмоқда.

Ўзбекистон миллий агентлигининг бу муаммо сабабини изоҳлашни сўраб қилган мурожаатига “Ўзбектелеком” расмийси¸ компаниянинг бу муаммога алоқаси йўқлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG