Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2018, Тошкент вақти: 18:22

Сўхга сохта паспорт билан ўтмоқчи бўлган қирғизистонлик қўлга олинди


Иллюстратив сурат.

Сохта паспорт билан Ўзбекистон ҳудудига ўтмоқчи бўлган Қирғизистон ватандоши ушланди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, 1959 йилда туғилган А. А. “Чечме-автодорожний” назорат ўтказиш масканида Қирғизистондан Ўзбекистоннинг Сўх эксклавига ўтиб кетаётган пайтда чегарачилар томонидан қўлга олинган.

Паспорт назоратидан ўтиш чоғида у Қирғизистон ватандоши паспортини кўрсатган, бироқ чегарачиларда ҳужжатнинг ҳақиқийлиги борасида шубҳа уйғонган. Текширув ортидан ҳужжатнинг сохталиги аниқланган.

Тергов чоғида қўлга олинган шахс ўз паспортини йўқотиб қўйгани ва мамлакатдан чиқиш учун сохта ҳужжатдан фойдаланганини тан олган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин А. А. Қирғизистон ИИВнинг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.

XS
SM
MD
LG