Линклар

Шошилинч хабар
24 май 2019, Тошкент вақти: 08:59

Мунозарали ўзбек тадбиркори Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб сайланди


Ғофур Раҳимов AIBA конгрессида, 2 ноябрь, 2018 йил

АҚШ Молия вазирлигининг уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларига қарши санкциялари рўйхатига киритилган ўзбекистонлик тадбиркор Ғофур Раҳимов Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти этиб сайланди. Раҳимов номзоди AIBAнинг Москвада 3 ноябрда ўтган конгрессида тасдиқланган. Унинг сайловдаги рақиби ташкилот вице-президенти Серик Қонақбаев AIBA аъзоларининг етарлича қўлловига эга бўлмаган.

67 ёшли Ғофур Раҳимов Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимида эди.

Ғофур Раҳимов ва Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ўртасида келишмовчиликка қарамай, 3 ноябр кунги AIBA конгрессида унинг номзоди тасдиқланган.

Москвада ўтаётган AIBA конгресси залида бўлган Озодлик мухбирига кўра, 137 делегатдан 86таси Раҳимов учун овоз берган.

Унинг қозоғистонлик рақиби Қонақбаев 48 овоз олган.

Халқаро Олимпия қўмитаси Раҳимовга ўз номзодини олишни тавсия қилган, акс ҳолда Олимпиада дастуридан бокс чиқариб юборилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Бундай босимларга қарамай Ғ.Раҳимов номзоди маъқулланди.

Ғафур Раҳимов АҚШ Молия вазирлигининг уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларига қарши жорий қилган санкциялари рўйхатига илк бор 2012 йилнинг 23 февраль куни "Евроосиëдаги жиноий синдикат" етакчиларидан бири сифатида киритилган эди.

"Постсовет фуқароларидан ташкил топган “Биродарлик халқаси” (Братва) даги белгиловчи шахс бўлган Ғафур Раҳимов ўзбек уюшган жиноят олами етакчиларидан бири ва у Марказий Осиëда наркотик моддалар ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган. Раҳимов дунëнинг йирик наркосиндикатларида героин контрабандаси билан боғлиқ операцияларда қатнашиб келмоқда"¸ деб ëзилган АҚШ Молия вазирлиги ўз расмий сайтида 2013 йил 30 октябрида эълон қилган ҳужжат матнида.

Айни шу санада АҚШ Молия вазирлиги Ғафур Раҳимовга алоқадор деб кўрилган яна олти шахс ва тўрт ширкатга нисбатан жазо чоралари жорий қилган эди.

Бу рўйхатга номлари киритилган шахс ва ширкатларнинг АҚШ банкларидаги ҳисобларини музлатилган ва АҚШ фуқароларининг улар билан ҳар қандай ҳамкорлиги тақиқланган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG