Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:06

Рус миллатчи сиёсатчиси Владимир Жириновский Бухорога келди


Рус миллатчи сиёсатчиси, Россия Либерал-демократик партиясининг раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келди.

Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Россия Федерацияси Давлат думаси федерал мажлиси депутатларидан иборат делегацияни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон парламенти раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олди.

"Россия делегацияси аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади," деб ёзади ЎзА агентлиги.

Аввалроқ Владимир Жириновский Тожикистонга сафар қилган ва у ерда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон дохил қатор давлат раҳбарлари билан учрашган эди.

Жириновскийнинг Ўзбекистонга сафари ижтимоий тармоқда ўзбек зиёлиларининг эътирозларини уйғотган.

XS
SM
MD
LG