Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:44

Қримдаги портлашда ўлганлар 18 кишига етди. Воқеа террор ҳужуми деб тан олинди


Портлаш содир бўлган Керчь технологик техникуми.
Портлаш содир бўлган Керчь технологик техникуми.

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Қрим яриморолининг шарқида жойлашган Керчь шаҳридаги техникумда 17 октябрда содир бўлган портлашни расман террор ҳужуми деб атади. Россия Тергов қўмитаси “Террористик акт” моддаси бўйича жиноят иши очди.

Портлашдан ўлганлар сони 18 кишига етди, 50 ка яқин киши яраланди. Яраланганларнинг кўпчилиги болалар ва ўсмирлар эканлиги айтилмоқда.

Портлашни бир талаба амалга оширган. Бу ҳақда Россия томонидан аннексия қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксенов баёнот бнерди. Аксеновга кўра, талаба ўзини ўлдирган.

Портлаш 17 октябрь куни Қрим яриморолининг шарқида жойлашган Керчь шаҳридаги техникумда рўй берди. Россия Аксилтеррор қўмитасига таяниб, ахборот агентликларининг хабар қилишича, номаълум портловчи мослама портлаган.

Олдинроқ “Криминформ” сайти манба келтирмай технологик техникум олдида газ портлагани, дастлабки маълумотларга кўра, 10 нафар одам ҳалок бўлганини хабар қилган эди.

“ТАСС” агентлиги эса исми ошкор қилинмаган расмийга таянган ҳолда бир “неча одам“ ҳалок бўлганини хабар қилган.

Украинага қарашли бўлган Қрим Россия томонидан 2014 йилда аннексия қилинган.

XS
SM
MD
LG