Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 15:42

Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар Тошкентда тажриба алмашади


Биокимё ва биофизика профессори Азиз Санжар.

АҚШнинг Шимолий Каролина университети биокимё ва биофизика профессори, 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар 15 октябрдан 22 октябргача Ўзбекистонда ташриф билан бўлади.

ЎзАнинг хабар беришича, ташриф Ўзбекистон миллий университети раҳбарияти таклифига асосан амалга оширилмоқда.

Азиз Санжар бир қатор тадбирларда иштирок этади. Шунингдек, у молекуляр биология соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар билан тажриба алмашади.

Азиз Санжар ёш олимлар билан инновацион илмий-тадқиқот фаолият юзасидан ўз тажрибаларини бўлишади. Анжуманда республика ҳамда хорижий давлатлардан етакчи олимлар, Ўзбекистон Фанлар Академияси, вазирликлар ва элчихоналар вакиллари иштирок этади.

Нобель мукофоти лауреати “ДНКнинг тикланиши, саратон ва кимёвий даволаш” мавзусида онлайн маъруза ўқиши ҳам режалаштирилган. Мазкур маъруза республиканинг барча олийгоҳларидаги видеоконференция студияларида трансляция қилинади.

XS
SM
MD
LG