Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:50

Алиментчиларнинг Ўзбекистондан чиқишига рухсат берувчи йўл топилди


Ҳукумат қарори билан Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, Низомга мувофиқ, давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан ундирувчига алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашё тақдим этилиши мумкин.

Алиментлар суммасини олдиндан тўлаш ёки алиментлар тўлаш мажбурияти бўйича гаров тузиш фақат қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда амалга оширилади.

Алимент тўлаш бўйича гаров шартномасининг тузилиши алимент тўловчи шахсга белгиланган Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни олиб ташлаш учун асос ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG