Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 05:14

Ғофур Раҳимов AIBA президентлигига ягона номзод бўлиб қолди


Ғофур Раҳимов (ўнгда) Сочидаги бокс мусобақасида, 2018 йилнинг 3 феврали.

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғафур Раҳимов ташкилот президентлигига ягорна номзод бўлиб қолди. Унинг сайловдаги рақиби бўлган ташкилот вице-президенти Серик Қонақбаев AIBA аъзоларининг етарлича қўлловига эга бўлмагани ортидан президентликка номзод сифатида тасдиқланмади.

Британиянинг спортга ихтисослашган Insidethegames нашрининг 2 октябрда хабар беришича, номзодлар рўйхати чоршанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Серик Қонақбаев президентликка номзод сифатида тасдиқланиши учун 20та аъзо давлатнинг қўлловига эга бўлиши лозим эди. Бироқ у бу ҳужжатни сайлов комиссиясига белгиланганидан бир неча соат кечикиб тақдим этган. Бироқ унинг ҳужжатлари қабул қилинмган. Қонақбаев бу қарор устидан шикоят қилишини режалаштирмоқда.

Бундан аввал Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Раҳимовга мурожаат қилиб ўз номзодини президентликка кўрсатмасликни сўраган эди. Агар номзоди кўрсатилгудек бўлса, Олимпиада ўйинлари дастурида бокснинг сақланиб қолиши борасида ХОҚ қабул қиладиган қарорга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди. АҚШ Молия вазирлигининг хориж активлари устидан назорат Департаменти Ўзбекистондаги бош жиноятчи сифатида Раҳимовни санкциялар рўйхатига киритган. Шунингдек Молия вазирлиги Раҳимовни АҚШ долларида молиявий амалиёт ўтказишни тақиқлади.

AIBA президентлигига сайлов ташкилотнинг Москвада 3 ноябрда ўтадиган конгресси доирасида бўлиб ўтади.

2017 йилнинг ноябрида AIBA ижроия қўмитаси ташкилот президенти Чинг-Куо Вуни ўз лавозимидан вақтинча четлатган эди. 2 октябрда эса AIBA уни умрбод боксдан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилган.

XS
SM
MD
LG