Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:35

Террористик ва экстремистик ташкилотларга адашиб кириб қолганлар жиноий жавобгарликдан озод этилади


Террорчи, экстремист ёки бошқа тақиқланган ташкилотларга адашиб кириб қолган ўзбекистонликлар жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Террористик ва экстремистик ташкилотларга адашиб кириб қолганлар жиноий жавобгарликдан озод этилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:48 0:00

Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрда бу борадаги «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга асосан тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси ташкил этилади.

2018 йил 1 ноябрдан адашган фуқаролар комиссия хулосасига асосан жиноий жавобгарликдан озод этилади.

Фармонда таъкидланишича, адашганлар айбини бўйнига олиш тўғрисида шахсан арз қилиб келса, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлса, жиноий фаолиятни фош этишда фаол ёрдам берган бўлса, ғоявий ёки маънавий раҳнамо бўлмаса, жанговар ҳаракатларда ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишда иштирок этмаган бўлса, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида тақиқланган ташкилотларда ўқув, махсус ёки ҳарбий тайёргарликдан ўтмаган бўлса, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида чиқиш ёки ҳаракатланишни амалга оширмаган бўлса, халқаро терроризмни молиялаштиришда иштирок этмаган бўлса жиноий жавобгарликдан озод этилади.

«Ушбу Фармон фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш учун асос ҳисобланади», дейилади фармонда

Комиссия томонидан салбий хулоса чиқарилган тақдирда барча ҳолатлар қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Комиссияга бош прокурор Отабек Муродов раҳбарлик қилади.

“Тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларнинг қилмишига пушаймонлиги ҳамда айбини бўйнига олиши тўғрисидаги аризаси хорижда уларнинг яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига берилади”, дейилади фармонга берилган шарҳда.

Комиссия томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарор барча давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир. Комиссиянинг ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG