Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:11

"Флоренс" довули Американинг шарқий қирғоқларига ёпирилди, қурбонлар бор


"Флоренс" довулининг космосдан олинган сурати.
"Флоренс" довулининг космосдан олинган сурати.

"Флоренс" довули АҚШнинг Шимолий Каролина штати қирғоқларига ёпирилди.

Камида беш киши табиий офат қурбони бўлган.

Ярим миллион хонадон довул оқибатида электрсиз қолган.

Шимолий Каролина штатининг айрим жойларида сув уч матргача кўтарилган.

Юзлаб автомобил ва уйлар сув остида қолган.

"Флоренс" АҚШ ҳудудига 68 млрд.тонна сув олиб келмоқда" - деб ёзди америкалик метеоролог Райан Мо ўз Твиттерида.

Ҳозир Шимолий Каролинада 800 минг одам электрсиз қолган. Штатда электр таъминотини тиклаш бир қанча ҳафтага чўзилиши мумкинлиги билдирилди.

Штатда камида 20 минг одам уйдан махсус панароқ жойларга кўчирилди.

XS
SM
MD
LG