Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:14

Бу йил 2 миллион мусулмон Ҳаж зиёратига боради


19 август куни Саудия Арабистонида бу йилги Ҳаж мавсуми бошланди. Бу йил 2 миллион мусулмон Ҳаж сафарига бориши кутилмоқа.

Зиёратчилар беш кун мобайнида Каъба атрофини 7 марта айланиш, Арофат тоғида шайтонга тош отиш каби амалларни бажарадилар.

Саудия Арабистони ҳар йили Ҳаж давомида хавфсизликни таъминлаш учун миллиардлаб доллар сарфлайди.

Айрим йилларда Ҳаж мавсумида кўплаб ордам ҳалок бўлган тартибсизликлар, ёнғинлар ва фавқулодда ҳодисалар юз беради.

Масалан, 2015 йилнинг 24 сентябрида Маккада юз берган тиқилинчда 2300 дан зиёд эронлик зиёратчи ҳалок бўлган, натижада Теҳрон 2016 йилдаги Ҳажни бойкот қилган эди.

Ушбу фожиа ортидан Саурия Арабистони ҳукумати айрим йўлларни кенгайтирди. Натижада 2017 йилги Ҳаж мавсуми жиддий фавқулодда ҳодисаларсиз якунланди.

XS
SM
MD
LG