Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 16:06

ИИВ бош бошқармаларидан бири бошлиғи Дилшод Акрамов хизмат хонасида ўлдирилди


Подполковник Дилшод Акрамов. "Газета уз"дан олинган фотосурат.

Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов ўз хизмат хонасида ўлдириб кетилди.

Маҳаллий нашрларнинг бош прокуратура ва вазирликдаги манбаларга таяниб хабар беришича, Акрамов 4 август куни соат 21.00 атрофида ўз хизмат хонасида ўлик ҳолатда топилган.

"Унга ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказилган. Қотиллик аломатлари аён", деб билдирган ички ишлар вазирлигидаги манба.

6 август куни Озодлик Бош прокуратура матбуот хизматидан қуйидаги маълумотни олди:

"2018 йил, 4 август, соат 21.10 ларда Тошкент шаҳар, Миробод туман, Тарас Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида ИИББ ППХ ва ЖТСББ Бош бошқарма бошлиғи Д.Акрамовнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Ўша куниёқ мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилди, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда".

Подполковник Дилшод Акрамов июль ойида Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG