Линклар

Шошилинч хабар
16 май 2024, Тошкент вақти: 14:01

Тожикистон ИИВ ғарблик саёҳатчиларга қилинган ҳужум учун тақиқланган исломий партияни айблади


Хорижий сайёҳлар ўлдирилган жой
Хорижий сайёҳлар ўлдирилган жой

Тожикистон ички ишлар вазирлиги фаолияти тақиқланган "Ислом уйғониш партияси"ни (ИУП) Тожикистон жанубидаги Данғара туманида велосипед билан саёҳат қилаётган хориж фуқароларига уюштирилган ҳужумда айблади. 30 июль куни кечқурун "Ислом давлати" экстремист гуруҳи Тожикистондаги ҳужум учун масъулиятни гуруҳи ўз зиммасига олганди.

31 июль куни Тожикистон ички ишлар вазирлиги ўз баёнотида хорижлик сайёҳатчиларга ИУПнинг фаол аъзоси Ҳусейн Абдусамадов раҳбарлигидаги гуруҳ ҳужум уюштирганини эълон қилди.

Ушбу баёнотда айтилишича, Ҳусейн Абдусамадов Эроннинг Қум ва Мозандарон шаҳарларида "идеолгик ва ҳарбий диверсион" таълимот олган ва Тожикистонда қидирувда бӯлган.

Тожикистон ИИВ маълумотига кўра, хорижлик сайёҳатчиларга ҳужум 1992 йилдан буён ИУП аъзоси бўлган ва "Қори Носир" номи билан танилган Убайдов Носирхўжа Аҳтамович буйруғи асосида уюштирилган.

ИИВ сайтида хорижлик сайёҳларга ҳужумда гумонланган 10 кишининг сурати чоп этилган.

Улар орасида отиб ўлдирилган 4 жасад ҳам бор.

Айни дамда, Тожикистонда велосипед билан саёҳат қилаётган хориж фуқароларига уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига "Ислом давлати" экстремист гуруҳи олди.

Гуруҳга мансуб бўлган Amaq агентлиги 30 июль куни бу ҳақда маълум қилди.

Бироқ хабарда исбот сифатида ҳодиса тафсилоти тасвирланмаган.

29 июль куни Тожикистон жанубидаги Данғара туманида маҳаллий вақт билан 15.30 велосипедда саёҳатга чиққан ҳолландиялик Воке Рен Виллем, швейцариялик Хамел Маркус ва икки нафар америкалик - Аустин Ҷей ва Лаурен Анне Мунотз ҳалок бўлган эди.

Уч сайёҳ воқеа жойида, яна бири эса, Данғара шифохонасида вафот этди.

Жароҳат олган яна уч нафар сайёҳга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода 30 июлда Данғарада содир бўлган воқеанинг террор ҳужуми бўлгани версияси ҳам ўрганилаётганини айтганди.

Ички ишлар вазирининг айтишича, "Ҳайдовчи ва унинг ҳамроҳлари машинани хорижий сайёҳлар устига ҳайдаганидан сўнг салондан чиқиб, уларга пичоқ билан ҳужум ҳам қилган".

XS
SM
MD
LG