Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:17

Рамзан Қодировнинг жияни Грозний шаҳри мэри бўлди


Ибрагим Закриев тоғаси Рамзан Қодиров билан.
Ибрагим Закриев тоғаси Рамзан Қодиров билан.

Чеченистонда Грозний шаҳар думасида бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида Ибрагим Закриев пойтахт мэри лавозимига тасдиқланди. Унинг номзодини 27 кишидан 23 киши қўллаб-қувватлаган.

Закриев Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг жияни, синглиси Зулайнинг ўғлидир. Ибрагим Закриев шу пайтгача республика молия вазири, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, минтақа раҳбари, ҳукумат котибияти бошлиғи лавозимларида ишлашга улгурган.

Чеченистонда давлат лавозимлари ва мансабларига ушбу мамлакат раҳбари қариндошлари ҳамда қишлоқдошларини тайинлаш одатий ҳолга айланган. “Би-би-си”нинг Рус хизмати ҳисоб-китобларига кўра, уларнинг сони ўнлаб ёки йирик мансабдорлар умумий сонининг 30 фоизини ташкил этади. Шундан 23 фоизи қишлоқдошлар, 12 фоизи дўстлар ва қариндошлардан иборат.

Юқори лавозимли мансабдорлар ичида энг кўпи - 65 фоизини “Қодировнинг одамлари” – “қадрдон оғалар” ташкил этади.

XS
SM
MD
LG