Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2018, Тошкент вақти: 09:10

Ҳуқуқ ҳимоячиси оиласи билан норозилик акцияси ўтказди ва устига бензин сепди (видео)


Нуржан Муҳаммедовнинг фарзандлари. Чимкент шаҳри, 2018, 10 июль

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 10 июль куни маҳаллий фаол Нуржан Муҳаммедов шаҳар маъмурияти олдида ҳукуматдан "полиция томонидан қилинаётган таъқиб ва кузатувлар бекор қилинишини" талаб қилди.

Норозилик акциясига Нуржан Муҳаммедов ўзининг вояга етмаган беш фарзанди ва рафиқаси билан чиқди. Саф тортган ҳолда турган фарзандларининг қўлида “Биз қул эмасмиз.Таъқибни бас қилинг” деган ёзувлар бўлган қоғозлар бор эди.

Қозоғистонда ҳуқуқ ҳимоячиси оиласи билан норозиликка чиқди ва устига бензин сепди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00

Бундан аввал - 10 май куни сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби билан акция ўтказган Нуржан Муҳаммедов Чимкент ҳокими Габидулла Абдраҳимов билан учрашишни талаб қилган эди. Бунга эриша олмаган Муҳаммедов шаҳар маъмурияти биноси олдида ўзига ёнилғи сепди ва ўзига ўт қўйиши билан дўқ урди. Қўлида ёндиргич ушлаб олган фаол ўзини ўраб олган полиция ходимлари яқинлашмасликларини талаб қилди ва ҳоким билан учрашиш борасидаги талабида туриб олди.

Шундан сўнг фаол олдига ҳоким ўринбосари Қайрат Нуртай чиқди ва суҳбатни бино ичкарисида давом эттиришни таклиф қилди. Фаол ва унинг оиласи бино ичкарисига кирганида шаҳар прокурори ва маҳаллий полиция бошлиғи пайдо бўлди. Учрашувга Чимкент шаҳридаги Ал-Форобий туман ҳокими ҳам келиб қўшилди. Фаолнинг талабини эшитган ҳоким ўринбосари унинг аризасига биноан ходимлар устидан хизмат текшируви ўтказилишини айтди.

Узоқ йиллар давомида шаҳар четидаги ижара уйда истиқомат қилаётган фаол Нуржан Муҳаммедовнинг айтишича, яқинда ижарачи маҳаллий участка нозирининг жарима солиш борасидаги пўписасидан сўнг фаолдан уйни бўшатиб қўйишни сўраган.

Фаол оиласи билан айни дамда ўзи ишлайдиган дўконнинг омборхонасида истиқомат қилмоқда. Учрашувдан сўнг Ал-Форобий туман ҳокими Бауиржан Калжанов бу оила яшаётган жойни бориб кўрди ва ҳокимият томонидан ёрдам бериш имкониятларини кўриб чиқишга ваъда берди.

Май ойида шаҳар ички ишлар департаменти томонидан огоҳлантириш олган Нуржан Муҳаммедов 25 май куни Чимкент шаҳридаги ихтисослаштирилган маъмурий суд томонидан рухсат берилмаган митингда иштирок этишда айбдор деб топилган ва 10 кун маъмурий ҳибсга олинган эди. Нуржан Муҳаммедов 4 июнь куни озод қилинган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG