Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 01:06

Президент: Атом электр станциясини 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилмоқда


Беларусдаги АЭС.

Ўзбекистонда қуриладиган атом электр стансиясини 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган. Бу ҳақда 10 июлда ўтган атом электр энергетикасини барпо этиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Президентнинг билдириишча, Тошкент “Росатом” корпорацияси билан ҳамкорликда атом электр станциясини қуриш бўйича келишувга эришди. АЭС ҳар бирининг қуввати 1 минг 200 мегаваттли 2та энергоблокдан иборат бўлади.

Июль ойи бошида Озодлик радиоси “Росатом” Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуриш масаласидаги келишувни якуний босқичда муҳокама қилинаётганини билдиргани тўғрисида хабар берганди.

Президент расмий сайтида маълум қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг электр қувватига бўлган талаби 69 миллиард киловатт-соатни ташкил этади.

Унинг деярли қарийб 85 фоизи газ ва кўмирни ёқиш орқали, қолган 15 фоизи гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилади. Бунинг учун йилига 16,5 миллиард куб метр табиий газ, 86 минг тонна мазут ва 2,3 миллион тонна кўмир сарфланади.

Атом электр станцияси барпо этилиши натижасида йилига 3,7 миллиард куб метр табиий газ тежалади. Бунинг натижасида атроф-муҳитга тарқаладиган ис гази ҳажми йилига 3 миллион тоннага камаяди.

XS
SM
MD
LG