Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:51

Россия НАТОнинг ҳарбий тайёргарлик режасини таҳдид деб ҳисобламоқда


Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко

Россия НАТОнинг Европада ҳарбий тайёргарликни мустаҳкамлашга оид янги режаси минтақадаги хафсизликни заифлаштиради, деб ҳисоблайди. Расмий Москва айни ҳолатни ҳарбий режасида ҳисобга олишга мажбур бўлишидан огоҳлантирмоқда.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко 13 июнда “Тўртта ўттиз” номи билан машҳур ташаббусини танқид қилди. У, Россия ўз хавфсизлигини кафолатлаш учун барча ҳарбий чораларни кўради, деб айтди.

Грушко айни ташаббусни “Европа хавфсизлигига таҳдид солади”, деб ҳисоблайди.

АҚШ таклиф этган “Тўртта ўттиз” ташаббусини 7 июнда НАТО мудофаа вазирлари қўллаб-қувватлади. Ташаббус мақсади Европа мамлакатларини Россия тарафидан кучайиб бораётган таҳдидлардан ҳимоя қилишдир. Унда, шунингдек, Европада танг вазият юзага келганда қўшинларни ташишни осонлаштириш учун ҳарбий тайёргарликни ошириш назарда тутилади.

Тафсилотлари очиқланмаётган режага кўра, 30 кун ичида 30 та батальон, 30 та ҳарбий эскадрилья ва 30 та кемани 30 кун ичида жойлаштирилади. Режа 2020 йили амалга оширилиши керак.

НАТОнинг минглаб ҳарбий хизматчилари тийиб турувчи куч сифатида Россия яқинидаги Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польшага жойлаштирилди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилишича, “Тўртта ўттиз”нинг мақсади яхшироқ мувофиқлаштириш ва сафарбарликни таъминлашдан иборат.

− Бу янги қўшинлар тузиш ёки жойлаштиришни эмас, мавжуд қўшинлардан ҳар бирининг ҳарбий тайёргарлигини оширишни англатади, − деди у.

Европа мамлакатлари раҳбарлари ҳам НАТО доирасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватламоқда. Улар, хусусан, Нидерланидя бош вазири Марк Рютте, Россия таҳдидига фақат уюшибгина қарши туриш мумкин, деб ҳисоблайди:

− Ҳамкорлик қилаётганимизнинг ўзи, ушбу иттифоққа аъзо эканимиз, бизни кучли, хавфсиз ва ишимизни самарали қилади. Мен Европа Иттифоқига тобора кўпроқ шу нуқтаи назардан қараяпман. Биз Нидерландияда буни Малайзия учоғи 2014 йили Украина шарқида уриб туширилгандан ва Россиянинг бу ишда қўли борлиги учун жавобгарлиги хусусида қарор қабул қилингандан сўнг яхши ҳис этдик. Европа Иттифоқи биз томонда туриб бирлашди ва Россияни масъулиятни зиммасига олишга, ҳақиқатни аниқлаш, адолатга эришиш ва жавобгарликка тортишда ҳамкорлик қилишга даъват этди.

Грушко, Россиянинг “ҳарбий иттифоқнинг шарқий ҳудудларидаги тайёргарлигига оид фикри маълум. Биз бундай хатти-ҳаракатлар Европадаги ҳарбий хавфсизликка путур етказади, деган ҳисоблаймиз”, деди.

Россия ҳарбий режаларида “Тўртта ўттиз” ташаббусини ҳисобга оладими, деган саволга, Грушко, “шак-шубҳасиз, биз буни ҳисобга оламиз”, деб жавоб берди.

XS
SM
MD
LG