Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:48

БМТ Қирғизистон ҳукуматини қиз ўғирлаш одатига барҳам беришга чақирди


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қирғизистондаги ваколатхонаси никоҳ учун ўғирланган қизнинг милиция бўлимида ўлдирилганидан ташвишга тушганлигини билдирди.

БМТ томонидан тарқатилган хабарда мамлакат ҳукуматига мурожаат қилинар экан, келин ўғирлашлар амалиётига барҳам бериш мақсадида зарур чоралар кўрилиши ва миллий қонунлар ҳамда мамлакат қўшилган халқаро шартномалар бажарилиши кераклиги таъкидланади.

«Болалар ўртасидаги ва мажбурий никоҳ инсон ҳуқуқлари асосининг бузилиши ҳисобланади, бу иллат келажакда нафақат иштирокчилар, балки бутун жамиятнинг фаровонлиги учун салбий оқибатларга сабаб бўлади. Келин ўғирлаш, мажбурий никоҳ ёки ала-качуу (олиб қочиш) Қирғизистон маданияти ва анъаналарига алоқаси йўқ, балки заиф инсонларнинг ҳуқуқларини бузилишидир», - дея таъкидлайди ташкилот.

БМТ маълумотларига кўра, Қирғизистонда 24 ёшгача бўлган аёлларнинг 13,8% мажбуран эрга берилган. БМТ Қирғизистонда бу ноқонуний амалиёт тўлалигича бартараф этилишини қўллаб-қувватлайди ва бу масала Қирғизистон ҳукумати билан 2022 йилгача имзоланган битимларга мувоффиқ ўз фаолиятида устивор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди.

Шу билан бирга ташкилот, Қирғизистон қонунчилик базасини яхшилаш мақсадида бир қатор ижобий қадамларни ташлаганини қайд қилган, жумладан вояга етмаганлар билан диний никоҳ ўқитилиши тақиқланган. Бироқ, бу каби амалиётларни бартараф этиш йўлида қўшимча чоралар кўрилиши керак, айбдорларни жавобгарликка тортиш, жабрдийдаларни ҳимоя қилиш лозим.

27 май куни Чуй вилоятининг Жайил туман ИИБ биносида 20 ёшли Бурулай Турдаали қизи ўлдирилди. У никоҳ мақсадида ўғирлаб кетилган эди. Милиция бўлимида қизни ўғирлаган эркак пичоқлаб ташлади, кейинроқ эркак ўзини хам пичоқлади. Айни дамда у реанимация бўлимида.

XS
SM
MD
LG