Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:10

Ироқдан яна тўрт тожикистонлик болакай қайтарилди


Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, 26 май куни Ироқдан 4 тожикистонлик бола ватанга қайтирилган.

Вазирлик сайтидаги хабарга кӯра, вояга етмаган болаларни ҳуқуқини таъминлаш ва ахлоқий жиҳатларни инобатга олиб, болалар исмлари ва улар ҳақидаги маълумот тўла эълон қилинмайди.

Бир ой олдин, 25 апрель куни Тожикистон ҳукумати Бағдоддаги бошпанада ушлаб турилган 4 тожикистонлик болакайни ватанга қайтарганди.

Мазкур амал Тожикистон президенти Имомали Раҳмонинг топшириғи билан ижро этилганлиги алоҳида таъкидлаганди.

Тожикистонга олиб келинган болалар орасида 10 яшар Марям Шоева ҳам бор эди.

Олдинроқ Озодлик Мисрда туғилган Марямнинг ота-онаси билан Ироққа келгани, жанглар натижасида унинг барча оила аъзолари ҳалок бўлгани ва қизалоқ Бағдод етимхонасига жойлантирилгани ҳақида хабар берганди.

Ўшанда Тожикистон расмийлари Ироқ ҳукумати билан алоқага чиқишга ҳеч қандай имконият йўқлиги ва шунинг учун мамлакат хавфсизлик органлари Бағдоддаги бошпанада яшаётган Марям шахсини аниқлаш учун Россиянинг Ироқдаги элчихонаси билан ҳамкорлик қилаётганини айтганди.

Расмий маълумотларга кўра, 250 дан ортиқ тожик болалари Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар зонасида яшамоқда.

XS
SM
MD
LG