Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:24

Қорақалпоғистонда "Консерваланган Орол ҳавоси" сотувга чиқди


Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманидаги “Aydos Diyorbek” хусусий ширкати “Консерваланган Орол денгизи ҳавоси”ни сотишни йўлга қўйди.

Ширкатнинг маълум қилишича, консерва қилинган ҳаво туристлар учун мўлжалланган бўлиб, "ўз ичига турли хил ҳиссиётларни тўплаган асл сувенир" ҳисобланади.

“Сувенирни сотиб олган турист фақат консервадаги ҳавони эмас, балки Қорақалпоғистон, Орол денгизи ҳудудлари ҳақидаги хотираларини ҳам ўзи билан бирга олиб кетади”, - дейилади ширкат билдирувида.

Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи ҳуддида жойлашган Қонликўл тумани ўтган асрнинг етмишинчи йилларида консерваланган балиқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлган.

Орол денгизи қуриганидан сўнг минтақада балиқчилик саноати барбод бўлди.

XS
SM
MD
LG