Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:51

Европа Иттифоқи ва НАТО Россияни МН17 ҳалокати ўз масъулиятини тан олишга чақирди.


Европа Иттифоқи ва НАТО Россияни 2014 йили Украина шарқида Малайзияга қарашли МН17 рейси билан учиб кетаётган йўловчи самолётнинг уриб туширилиши учун ўз масъулиятини тан олишга чақирди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ўз баёнотида Россия халқаро терговчилар гуруҳи билан ҳамкорлик қилиб, айбдорларни жавобгарликка тортиши лозимлигини айтди.

Шундай баёнотни билан Европа Иттифоқи дипломатик идораси раҳбари Федерика Могерини ҳам қилди.

Олдинроқ Нидерландия ташқи ишлар вазири Стеф Блок Нидерландия ҳамда Австралия 2014 йилда Украина устида MH17 рейси билан учган самолётни уриб туширишда Россияни расман айблашини билдиргани хабар қилинган эди.

Бундан бир кун аввал нидерландияликлар бошчилигидаги Қўшма тергов гуруҳи (JIT) учоқни Украина устида уриб туширган “БУК” ракетасини Россиянинг 53-зенит бригадаси учирганини хулоса қилган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги бу айбловни рад этди.

MH17 рейси билан учган самолёт 2014 йил 17 июль куни Украинанинг Донецк вилоятидаги можароли ҳудудда уриб туширилган ва натижада 298 киши қурбон бўлган эди.

Россия Украина ички ишларига аралашганини рад этиб келаётган бўлишига қарамай, Москва Киевга қарши курашаётган айирмачиларга ҳарбий, иқтисодий ҳамда сиёсий кўмак бериб келаётганини тасдиқловчи етарлича далил мавжуд.

Россия ва айирмачилар MH17 учоғини уриб туширганини рад этиб, альтернатив версияларни таклиф қилиб келади. Терговчилар бу версияларнинг барчаси асоссиз эканлигини кўрсатиб берган.

XS
SM
MD
LG