Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:36

Британия парламенти қуйи палатаси инсон ҳуқуқларини бузганларга санкция қўллашга асос бўладиган қонунни маъқуллади


Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон (суратда) қонун лойиҳаси маъқулланганини муҳим қадам ўлароқ баҳолади.
Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон (суратда) қонун лойиҳаси маъқулланганини муҳим қадам ўлароқ баҳолади.

Буюк Британия парламентининг қуйи палатаси инсон ҳуқуқларини бузган шахсларга қарши санкция қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Марҳум рус ҳуқуқшуноси Сергей Магнитский номи берилган қонун мамлакат парламентида асосий мухолиф партия билан келишувга эришилиши ортидан овоз беришсиз қабул қилинди.

Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон қонун лойиҳаси маъқулланганини муҳим қадам ўлароқ баҳолади.

Вазир Twitterда “Бу қонун Бирлашган Қиролликка дунё бўйлаб жиддий қонунбузарликка қўл урганларга қарши чора кўриш имконини беради. Бирлашган Қироллик жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши тарафдоридир”, - деб ёзди.

Лойиҳа қонунга айланиши учун парламентнинг юқори палатаси ҳам уни маъқуллаши керак.

Таклиф қилинаётган қонунга ўхшаш қонун ёрдамида АҚШ инсон ҳуқуқларини бузган россияликларга қарши чора кўриб келади. Бундай қонун лойиҳаси жорий йилда Британиянинг Солсбери шаҳрида собиқ рус жосуси Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши ортидан қизғин муҳокама қилина бошланган эди.

Лойиҳа қонунга айланса, расмий Лондон инсон ҳуқуқларини бузганларга қарши санкция жорий қила олади.

XS
SM
MD
LG