Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 04:16

Президент кинорежиссёр Аббосовнинг вафоти муносабати билан яқинларига таъзия билдирди


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти, таниқли кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этди.

Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.

Ўзбек киноси оқсоқоли¸ СССР халқ артисти¸ СССР давлат мукофоти лауреати, кинорежиссер Шуҳрат Аббосов оғир хасталикдан сўнг 25 апрель куни Тошкентдаги 1-ҳукумат стационарининг реанимация бўлимида оламдан ўтди

87 яшар санъат арбоби 24 апрель куни касалхонага оғир аҳволда олиб келинган эди.

Ўзбек киноси оқсоқоли оламдан ўтганини Озодликка уни даволаган врач маълум қилди. Врачга кўра¸ ўткир буйрак етишмаслиги оқибатида чоршанба куни оқшомги соат 6 дан ўтганда Аббосовнинг жони узилган.

Шуҳрат Аббосов ўзбекистонликларнинг бир неча авлоди орасида машҳур "Маҳаллада дув-дув гап" киноси муаллифидир.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG