Линклар

Шошилинч хабар
16 июн 2019, Тошкент вақти: 15:40

Эрон президенти ҳижоб киймаган аёлнинг калтакланишини қоралади (ВИДЕО)


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Аҳлоқ полицияси томонидан ҳижоб киймаган аёлга нисбатан куч қўлланганини танқид қилди.

21 апрель куни расмий телевидение орқали қилган чиқишида Руҳоний: "Хайрли ишни зўравонлик орқали тарғиб қилиб бўлмайди", деди.

Бундан аввал ҳижоб киймагани учун Аҳлоқ полицияси вакиллари ва бир гуруҳ аёл ёшгина аёлни калтаклаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган, қаттиқ норозилик уйғотган эди.

Аммо, президент Руҳоний тўғридан-тўғри бу воқеани тилга олмади.

Эрон Ички ишлар вазирлиги 19 апрель куни бу ҳодиса юзасидан тергов бошланганини билдирган.

Эронда 1979 йилдаги Исломий инқилобдан сўнг жорий этилган тартиб - кўчада диний либосда юрмаган аёлларни ҳибсга олиш тартиби 2017 йилнинг декабрь ойида бекор қилинган.

XS
SM
MD
LG