Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:26

Халқаро ислом академияси ҳузурида диний телеканал очилади


Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида “Зиё” медиа маркази ташкил этилади. Бу ҳақда президент Мирзиёев 16 апрелда имзолаган “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда айтилган.

Ҳужжатда Марказнингасосий вазифаси диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, Ўзбекистонлик алломалар ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган диний-илмий меросини, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказиш бўлиши белгилаб қўйилган.

Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда “Зиё” медиа маркази ишини самарали ташкил этиш мақсадида уни алоқа воситалари, кенг қамровли Интернет тармоғи, замонавий телестудия, телевизион ускуналар жамланмаси, компьютер техникалари, дастурий таъминот ва бошқа техника воситалари билан таъминлайди.

Шунингдек, “Зиё” медиа маркази 2021 йилнинг 1 майига қадар тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича замонавий телестудия ташкил этиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, компьютер ва сервер техникаси ва бошқа моддий-техника ресурсларини олиб кириш учун божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.

Президент Мирзиёев 16 апрелдаги фармонга мувофиқ Тошкент ислом университети негизида Халқаро ислом академияси ташкил этилди.

XS
SM
MD
LG