Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:22

АҚШ етакчилигидаги коалиция Сурияга ҳаво зарбалари берди (ВИДЕО)


Британия Мудофаа вазири Сурияга ракета зарбалари муваффақиятли бўлганини таъкидлади.
Британия Мудофаа вазири Сурияга ракета зарбалари муваффақиятли бўлганини таъкидлади.

АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Суриянинг Дамашқ ва Хомсдаги кимёвий қуроллар ишлаб чиқилгани гумон қилинган ҳарбий истехкомларига қарата зарбалар берди. Сурия халқаро коялициянинг ҳаво зарбаларидан кўрган зарари маълум эмас.

Жумадан шанбага ўтар кечаси (Тошкент вақти билан шанба эрталаб 6да) АҚШ президенти Доналд Трамп Башар Ассад режими ўз халқига кимёвий қурол қўллаганига жавобан Сурияга ҳаво зарбалари бериш бошланганини эълон қилди.

Қанотли ракеталар пойтахт Дамашқ яқинига ва Ҳомс шаҳри яқинидаги иккита жойга ташланган.

Ўта аниқ зарбалар

“Ватандошлар, яқинда мен Америка Қўшма Штатлари қуролли кучларига Сурия диктатори Башар Ассаднинг кимё қуролларига алоқадор нуқталарга ўта аниқ зарбалар беришни буюрдим ”, - дея баёнот берди Доналд Трамп.

Доналд Трамп Башар Ассад режими ўз халқига кимёвий қурол қўллаганига жавобан Сурияга ҳаво зарбалари бериш бошланганини эълон қилди.
Доналд Трамп Башар Ассад режими ўз халқига кимёвий қурол қўллаганига жавобан Сурияга ҳаво зарбалари бериш бошланганини эълон қилди.

"2013 йилда президент Путин кимё қуролларини йўқ қилишни дунё ҳамжамиятига ваъда қилган эди. Яқиндаги Ассад ҳужумлари ва бизнинг бунга жавобимиз Россиянинг ўз ваъдаларини бажармагани натижасидир“, - дея қўшимча қилди Трамп.

Хабарларга кўра, АҚШ, Британия ва Франция ҳаво зарбаларига кимё қуроли ишлаб чиқилгани ишониладиган Дамашқдаги илмий марказ нишон бўлган.

Бундан ташқари Хомсдаги кимё қуроли сақланадиган ҳарбий омбор, Сурия гвардияси штаби, Дамашқдаги Мезза аэропорти ва Шарқий Гутадаги Ад Думэей аэропортига зарбалар берилган.

14 апрел Тошкент вақти билан 11га қадар олинган маълумотга кўра, иттифоқчилар жами юзга яқин ракета отган.

Муносабат

Британия Мудофаа вазири Сурияга ракета зарбалари муваффақиятли бўлганини таъкидлади.

Гэвин Уильямсонга кўра, "Торнадо" қирувчи-бомбордимончи учоқлар базага қайтиб келган.

Британия учоқлари ҳарбий базага қайтиб келган.
Британия учоқлари ҳарбий базага қайтиб келган.

Россия Президенти Владимир Путин ҳужумларни қоралади.

"АҚШ ўз ҳаракатлари билан Суриядаги гуманитар бўхронни яна ҳам чигаллаштирмоқда", деди Путин.

Россиянинг АҚШдаги элчиси Сурияга қарши ҳужум "оқибатсиз қолдирилмайди" дея таъкидлади.

"Зарурий ва асосли қадам"

НАТО Бош котиби Йен Столтенберг ўз твитида ҳужумларни қўллаб-қувватлаб, кимёвий қуролларни ишлатганлар "жавобгарликка тортилиши керак" деди.

Германия Канцлери Ангела Меркел ракета зарбаларини Сурия режимининг кимё қуроли қўллаганига "зарурий ва асосли жавоб", деб атади.

“Биз иттифоқчиларимиз бўлмиш АҚШ, Британия, Франциянинг бу масъулиятни зиммаларига олганини олқишлаймиз. Ҳарбий аралашув зарурий ва асосли қадам эди, - деди Меркел.

Канада Бош вазири Жастин Трудо ҳам амалиёт тарафдори эканини билдирди.

(Воқеалар ривожини Озодликда кузатинг)

XS
SM
MD
LG