Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:38

Британиялик шифокорлар: Юлия Скрипаль касалхонадан чиқди


Марказий нерв системасини фалаж қилувчи модда билан заҳарланган Юлия Скрипаль Британиянинг Солсбери шаҳарчасидаги касалхонадан чиқди.

Бу ҳақда Британия касалхона шифокорлари маълум қилди.

Sky News телеканали хабарига кўра, Скрипаль, афтидан, касалхонадан душанба куни чиқарилган.

Би-би-си тахминига кўра, Юлия Скрипаль "хавфсиз жой"га юборилган.

12 март куни Россия ҳарбий жосуслик хизмати (ГРУ) собиқ зобити Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия марказий нерв системасини фалаж қилувчи модда билан заҳарланган эди.

Орадан бир ҳафта ўтиб Британия бош вазири Тереза Мэй Сергей Скрипаль ва қизининг заҳарланиши учун Россияни айблаб чиқди.

Россия бу айбловни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG