Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2018, Тошкент вақти: 04:03

Стокҳольмда террор хуружи уюштирган ўзбекистонлик устидан суд бошланди


Швециянинг Стокҳолм шаҳридаги террор хуружини содир этган Раҳмат Оқилов

13 февраль куни Швеция пойтахти Стокҳольмда ўзбекистонлик 39 яшар Раҳмат Оқилов устидан маҳкама жараëни бошланди.

7 апрель куни швед пойтахти марказидаги пиëдалар юрадиган кўчага юк машинасида ҳужум қилган Оқилов¸ биринчи эшитувдаëқ ўз айбига иқрор бўлган ва ҳужумдан мақсад “кофирлар қалбига қўрқув солиш” бўлганини айтган. Оқилов ҳужуми оқибатида беш одам нобуд бўлган¸ ўндан ошиғи жароҳат олган эди.

Оқилов адвокати Йоҳан Эриксон¸ ўзбекистонлик муҳожирнинг швецияликлар орасида террор туғдириш ва ҳукуматнинг “Исломий давлат” гуруҳига қарши халқаро коалициядан чиқишга мажбурлаш мақсадида ҳужумга қўл урганини билдирди.

Маҳкаманинг биринчи кунида қораловчилар Оқиловга умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради.

Озодлик ўтказган махсус суриштирув давомида Оқиловнинг ҳужум пайтидаги ҳатти-ҳаракатларини “Исломий давлат” сафида Сурияда жанг қилаëтган асли тожикистонлик жангарилар бошқаргани аниқланди.

XS
SM
MD
LG