Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:16

Армияда хизмат қилиш нархи 30 фоизга арзонлаштирилди


5 февралдан бошлаб, сафарбарлик чақируви хизмати учун тўлов нархи қарйиб 30 фоизга арзонлаштирилди.

Бу президент Мирзиёевнинг жорий йил 2 февраль кунги фармонига мувофиқ амалга оширилаяпти.

Эндиликда сафарбарлик чақируви хизмати учун тўлов нархи энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари, яъни 3 444 800 сўмни ташкил этади.

Шу пайтгача тўлов нархи энг кам ойлик иш ҳақининг 27,5 баробари, яъни 4 736 600 сўм миқдорида бўлган.

ЎзА 5 февралгача тўланган пулларнинг ортиқча қисми қайтариб берилмаслиги ҳақида ёзди.

XS
SM
MD
LG