Линклар

Шошилинч хабар
16 май 2024, Тошкент вақти: 03:34

Сиёсатшунос: “Тожикистон Ўзбекистон президентининг сафарини кутмоқда”,


Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан. Душанбе, 2018, 10 январь.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан. Душанбе, 2018, 10 январь.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари жараёнида икки давлат орасидаги барча муаммаолар ҳал бўлади.

Бундай ишончни Тожикистон Стратегик тадқиқотлар маркази раиси биринчи муовини Сайфулло Сафаров 2 февраль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирди.

Сафоев Шавкат Мирзиёевга “жуда тажрибали сиёсатчи”, деб баҳо берди.

Сафоевга кўра, Мирзиёев президентлиги даврида Тожикистон билан муносабатлар яхшиланиб, икки давлат ўртасида иқтисодий, савдо, маданий ва ижтимоий ҳамкорликлар мисли кўрилмаган кўламда ривожлана бошлаган..

“Тожикистон халқи Ўзбекистон раҳбарининг расмий сафарини сабрсизлик билан кутмоқда”, деди Сафоев.

Тожикистон Стратегик тадқиқотлар маркази раиси биринчи муовини, шунингдек, “Барча тожикистонликлар мазкур ташрифга кўз тутмоқда. Зеро, ҳамма Ўзбекистон президентнинг ташрифи чоғида икки давлат ўртасидаги барча муаммолар ҳал бўлишига умид боғламоқда”, - деди.

Ўтган ой Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга расмий сафари жараёнида кўп масалалр юзасидан, жумладан, виза масаласида келишув ҳақида гап бӯлган эди.

Яқин кунларда томонлар ўртасида “Ватандошлар борди-келдилари” борасидаги ҳужжатнинг имзоланиши кутилмоқда.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида Ўзбекистон ва Тожикистон ватандошлари бир ой давомида визасиз бир-бирига сафар қилиш имконига эга бўлади.

Ҳозиргача бу муддат фақат бир неча кун эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бош вазирининг Тожикистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида темир йўл ва автобус қатновларини тиклаш ва чегарада ўтиш пунктларини очиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Тожикистон Стратегик тадқиқотлар маркази расмийси фикрича, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи чоғида мазкур масалалар ва чегара муаммолари борасида келишувга эришиш эҳтимоли каттадир.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари жорий йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

6 январь куни Тошкент вилоят халқ депутатлари кенгаши сессиясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президенти Тожикистонга расмий сафар қилиш учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди.

Ўзбекистон президентининг Тожикистонга ташрифи давомида йирик ва муҳим икки томонлама битимлар имзоланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG