Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:38

Рустам Иноятов Ўзбекистон президенти маъмуриятида ишлаши хабар қилинди


Собиқ МХХ раҳбари Рустам Иноятов Ўзбекистон президенти аппаратида ишлашда давом эттиради. Ўз манбасига таяниб, Kun.uzнинг хабар қилишича, Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

У бу лавозимда бугун бош прокурор бўлган Отабек Муродов ўрнини эгаллади. Отабек Муродов МХХ раислигига ўтган Ихтиёр Абдуллаевни алмаштирганди.

Рустам Иноятовга бош прокурор ўринбосари сифатида ишлаб келган Бекзод Мавлонов биринчи ўринбосар бўлади. Шунингдек, Ҳисоб палатаси раиси Музраф Икромов президент давлат маслаҳатчисига ўринбосарлик қилади.

XS
SM
MD
LG