Линклар

Шошилинч хабар
08 октябр 2024, Тошкент вақти: 13:35

ИИВ аҳолини иситиш асбобларидан эҳтиёт бўлишга чақирди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси об-ҳаво совиши муносабати билан аҳолини истииш асбобларидан эҳтиёткорона фойдаланишга чақирди.

Бошқарма хонадонларни электр ва газ ёрдамида иситганда, эҳтиёт чораларини унутмасликни тавсия қилмоқда.

Қозоғистон ва Қирғизистонда кузатилаётган аномал совуқ Ўзбекистонга ҳам кириб келмоқда.

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, 27 январдан бошлаб бир неча кун ўта совуқ бўлади, айрим ҳудудларда ҳарорат -28 даражагача пасайиши кутилмоқда.

"Ўзгидромет" совуқ ҳаво ҳарорати меъёрдан 7-12 даражагача пасайиб, об-ҳавонинг аномал совуқ бўлиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг аксар вилоятларида газ тақчил, аҳоли совуқда қўлбола иситгичлардан фойдаланади.

Электр ҳам бормаган қишлоқларда эса одамлар ўтин ва таппи ёқиб исинади.

Қирғизистон мактабларида совуқ сабабли таътил эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG