Линклар

Шошилинч хабар
28 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:18

Ашхабодда автотураргоҳларга эски машиналарни қўйиш тақиқланди


Туркманистон пойтахтидаги жамоат автомобил тураргоҳларига эскирган, шунингдек, “носоз” ҳолга келиб қолган автомобилларни қўйиш тақиқланди. Озодликнинг Ашхабоддаги манбаларининг айтишича, пойтахтдаги автотураргоҳлардан мойи оқаётган автомобиллар мажбуран олиб чиқилмоқда.

Хусусий автомобиллардан фойдаланишни кескинлаштирувчи бу каби чоралар шаҳар расмийларнинг қора рангли автомобиллар ҳаракатини тўхтатиш борасидаги қарори билан бир вақтга тўғри келди.

Озодлик манбаларининг айтишича, 22 январь куни Ашхабод шаҳар ва туман маъмуриятларининг раҳбарлари пойтахтдаги автомобиллар пуллик тураргоҳларини текшириб чиққан ва моторидан мой оққан автомобилларни тураргоҳларга қабул қилмаслик борасида талаб қўйишган.

"Маъмурият вакиллари автотураргоҳ ходимларидан тураргоҳлардаги тўкилган мойларни йўқотиш мақсадида химикатлардан фойдаланиш кераклигини айтишди, шунингдек, бу каби текширувлар мунтазам равишда ўтказилишини таъкидлашди. Улар антифриз ёки мотор мойи томганини пайқаб қолгудек бўлсалар, жарима солишлари, бу яна такрорланадиган бўлса жарима икки баробар оширилишини, ходимлар ишдан бўшатилишини айтишди", - дея хабар берди Озодликка Ашхабодда истиқомат қилувчи шарҳловчи Аманмират Бугаев.

Автомобил эгаларига кўра, улар чорасиз қолишган, чунки хусусий автотранспорт воситалари учун шаҳарда пуллик автотураргоҳлардан бошқа жой деярли қолмаган.

XS
SM
MD
LG