Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:54

Автобус ҳалокатида 52 ўзбекистонлик ёниб кетди. Мирзиёев махсус комиссия тузди


Воқеа жойидан олинган сурат. Ақтўбе вилояти, 2018, 18 январь.
Воқеа жойидан олинган сурат. Ақтўбе вилояти, 2018, 18 январь.

18 январь куни Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар одам ёниб кетди. Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон ватандошидир. Ушбу LIVE BLOG орқали воқеа тафсилотлари кун давомида янгилаб борилади.

ШОШИЛИНЧ!!! Қозоғистонда автобусда 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:50 0:00

Президент Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликларнинг ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» дастури хабар қилди.

Президент Мирзиёев махсус комиссия тузди

"Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан бош вазир раҳбарлигида махсус ҳукумат комиссияси тузилган. Унинг таркибидан Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа муассасалар вакиллари ўрин олишган", деб хабар қилди ҳукуматдаги манбасига таяниб kun.uz.

Автобус 2 йилдан буён техник кўрикдан ўтмагани айтилди

Қозоғистон инвестициялар ва тараққиёт вазирлигига таяниб, Озодлик радиоси қозоқ хизматининг хабар қилишича, ёниб кетган автобуснинг мажбурий техник кўрикдан ўтиш муддати 2016 йилнинг февралида тугаган. Автобуснинг норегуляр йўловчи ташиш лицензияси бўлмаган.

Ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда

Бу ҳақда Озодликка Ақтўбе вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти расмий вакили айтди, дастлабки маълумотларга қараганда, автобусда ёнғин келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлган бўлиши эҳтимоли бор.

Автобусда катта миқдорда ёқилғи ташилган бўлиши ҳам мумкинлиги инкор этилмаяпти ва автобуснинг қисқа фурсат ичида аланга қуршовида қолгани шу билан изоҳланиши мумкин.

Туркия ҳамдардлик билдирди

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Човушўғли Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларига автобус ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ўз ҳамдардлигини вазир Твиттердаги саҳифасида эълон қилди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳалокат юзасидан баёнот берди

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2018 йил 18 январь куни Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида “Икарус” русумли йўловчи автобуси ёнган маҳал унда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи (Қозоғистон фуқаролари) бўлган, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Беш киши ёнаётган автобусдан чиқиб кета олган. Булар 2 ҳайдовчи ва 3 йўловчи бўлиб, улардан икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (Исаков Аҳрор, 1988 йил 14 апрелда туғилган ва Мирзаахмедов Исроилжон, 1980 йил 10 январда туғилган). Дастлабки маълумотга кўра, фалокат жойида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Ақтўбе вилояти ҳокими ўринбосари раҳбарлигида вилоят Фавқулодда вазиятлар департаментида оператив штаб ташкил этилган. Тезкор телефон рақамлари: +7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасида тезкор телефон рақамлари ташкил этилган. Тел. + 7 777 218 20 10, электрон манзил: emb-uzbekistan1@mail.ru

Қозоғистон идоралараро комиссия тузди

Ҳалокат сабабларини ўрганиш ва жабрланганлар ва уларнинг оилаларига ҳар томонлама кўмак кўрсатиш учун Қозоғистонда ҳукумат идоралараро комиссияси тузилди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ давлат тили ва ахборот департаменти директори Алмас Садубаев маълум қилган, деб хабар беради Tengrinews.kz.

«Комиссия таркибига ички ишлар вазири ўринбосари Е.Тургумбаев, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Цой, инвестициялар ва ривожлантириш вазирлиги раҳбари ўринбосари Р.Скляр, Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори А.Мадиев, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳа вакиллари киритилган», деган Садубаев.

Ўзбекистон ҳукумати воқеа жойига самолёт жўнатмоқда

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбага таяниб, kun.uzнинг хабар қилишича, айни пайтда рейс Тошкентдан учишга тайёргарлик кўрмоқда.

«Айни шу дақиқаларда Тошкентдан рейс амалга оширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автобусда бўлган фуқароларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тайёр турибди, жамоа шакллантирилган. Умумий гуруҳ тайёр бўлганида самолёт учади», - деган манба.

Айтилишича, Ўзбекистондан жўнатиладиган самолёт жасадларни ватанга олиб келади.

Тирик қолганларнинг шахси маълум қилинди

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғиндан омон қолган 3 қозоғистонлик ва 2 ўзбекистонликнинг шахсини маълум қилди. Жанубий Қозоғистон вилоятида истиқомат қилувчи 1985 йилда туғилган Мақсат Пернебеков, 1988 йилда туғилган Арор Искаков, 1978 йилда туғилган Барат Тангатаров ҳамда Ўзбекистон фуқаролари - 1980 йилда туғилган Исроилжон Мирзаҳмедов ва 1968 йилда туғилган Нуржон Қирғизбоевлар тирик қолган.

Ёниб кетган автобусдагиларга қутқарувчилар ёрдам кўрсатмоқда. 2018, 18 январь
Ёниб кетган автобусдагиларга қутқарувчилар ёрдам кўрсатмоқда. 2018, 18 январь

Ёниб кетган автобус мунтазам рейсларда қатнамаган

Ақтўбе вилоятида ёниб кетган автобус Жанубий Қозоғистон вилоятида рўйхатдан ўтган, бироқ у туманлараро ёки вилоятлараро йўналишларда доимий қатновда бўлган эмас. Бу ҳақда Озодлик радиоси қозоқ хизматига Жанубий Қозоғистон вилоят транспорт бошқармаси бўлим мудири Асан Жумабаев маълум қилди.

Ҳалокатдан омон қолган 2 киши танаси куйгани учун касалхонага ётқизилди

Ақтўбе вилоят Иргиз туман марказий касалхонаси бош врачи Жаскайрат Сулеймановга таяниб, Озодлик радиоси қозоқ хизматининг хабар қилишича, автобус ёнғинида 52 ҳалок бўлган. Тирик қолган 5 кишидан 2 нафари танаси куйгани учун касалхонага ётқизилган, қолган 3 киши тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган.​

Воқеа жойида олинган сурат. 2018, 18 январь.
Воқеа жойида олинган сурат. 2018, 18 январь.

Ҳалокатда тирик қолган 5 кишига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, автобус салонида 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи (дастлабки маълумотларга кўра Ўзбекистон фуқаролари) бўлган. Улардан беш нафарига Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси Ҳалокатларга тиббий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Қолган 52 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари воқеа жойида ёрдам кўрсатиш учун Ирғиз туманига юборилди

Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.

Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментида оператив штаб иш бошлади

Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, Тенгриньюс хабар қилди.

Оператив штаб қошида врачлар телефон орқали психологик ёрдам кўрсатажаги хабар қилинди.

Тезкор телефон номерлари:+7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Тезкор рақам" эълон қилди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) қозоғистонлик ҳамкасбларига таяниб хабар қилишича, воқеа 18 январь куни Тошкент вақти билан эрталабки соат 9:30да Актўбў вилояти Иргиз тумани ҳудудидан ўтувчи "Самара-Тошкент" автомобиль йўлининг 1068 километрида Калибой аҳоли яшаш пунктидан 10 километр узоқликда содир бўлган.

Ёнғин келиб чиққан “Икарус” русумли автобуси салонида жами 57 нафар фуқаро бўлган, улардан 55 нафари Ўзбекистон ва 2 нафари Қозоғистон ватандошлари бўлган. Ёнғин натижасида 52 нафар киши ҳалок бўлган, 5 киши жабрланган.

Ўзбекистон расмий сайтида воқеа бўйича "тезкор рақам"лар эълон қилинди:

Ўзбекистон ФВВдаги "Тезкор рақам"лар: +998 71 147-10-50
ва +998 71 212-67-00.

Қозоғистон ИИВ ФВҚдаги “Тезкор рақам”лар: + 7 7132 56 29 62
ва + 7 7132 56 68 85.

Шошилинч хабар

Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар одам ёниб кетди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон ватандоши бўлгани хабар қилинмоқда.

Бу ҳақда “Казинформ” ахборот агентлиги 18 январь куни ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига таянган ҳолда хабар берди.

Аммо қатор агентликлар ҳозирча ёниб кетганларнинг ватандошлиги бўйича маълумот беришдан тийилмоқда.

Хабарда айтилишича, Актўбў вилоятида юз берган мазкур фожеада жами 57 одам жабрланган. Уларнинг 52 нафари ҳалок бўлди, 5 нафари эса ёнаётган автобусдан қочиб чиқишга улгурган.

Автобус Самара-Шимкент йўлининг Калибай посёлкасидан 10 километр, Актўбўдан 320 километр узоқлидан ўтувчи қисмида ёниб кетган.

Воқеа жойига Иргиз туман ҳалокатлар медицинаси ва ёнғин ўчириш хизмати ходимлари жўнатилди.

Актўбў вилоят Фавқулодда ҳолатлар департаментида вилоят ҳокими ўринбосари раҳбарлигида оператив штаб ва психологик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Новости агентлигининг билдиришича, автобус эрталабки соат 10:30да ёниб кетган.

XS
SM
MD
LG