Линклар

Шошилинч хабар
29 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:30

Ўзбекистон Душанбедан Бухоро ва Самарқандга парвозларни тиклашни таклиф қилди


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакмопанияси Тожикистонга Душанбе билан Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари ўртасида парвозларни йўлга қўйишни таклиф қилган.

Тожикистон ҳукуматидаги манбанинг Озодликка айтишича, ушбу таклиф тез орада муҳокама бўлиб, керакли қарор қабул қилинади.

25 йиллик танаффусдан сўнг 2016 йил 4 апрелда Тошкентдан Душанбега "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг илк учоғи парвоз қилганди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ҳозирги вақтда Душанбега ҳафтасига бир марта - сешанба куни А320 самолётида парвозни амалга оширмоқда.

XS
SM
MD
LG