Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:03

Президент қийноқ остида олинган далилларни судда қабул қилмаслик тўғрисида кўрсатма берди


Ўзбекистон президенти қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланишни тақиқловчи фармонни имзолади. 30 ноябрь куни имзоланган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларнни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланган фармонда уч ой муддат ичида ҳибсхоналарда видеокузатув камераларини ўрнатишга кўрсатма берилди.

Ўзбекистон президенти қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланишни тақиқловчи фармонни имзолади. 30 ноябрь куни имзоланган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларнни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланган фармонда учун уч ой муддат ичида ҳибсхоналарда видеокузатув камераларини ўрнатишга кўрсатма берилди.

Президент фармонига асосан, бундан буён қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланади.

“Жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, псиҳологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаган ҳолда” олинган кўрсатмалардан “далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмасин”, дейилади фармонда.

Бундан буён рухсат берилмаган услублар қўлланилганлиги тўғрисидаги мурожаатлар прокуратура органлари ёки суд томонидан белгиланган тартибда тиббий экспертиза ўтказиш орқали мажбурий текширилиши шарт бўлади.

Фармонда Ички ишлар вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, махсус қабулхоналар ва маъмурий қамоқни ўташ жойларини видеокузатув воситалари билан жиҳозлашни таъминлаш кўрсатмаси берилди.

Шунингдек, фармонда жиноят иши бўйича фактларни сохталаштириш ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатмаларни беришга мажбурлаш ҳолатлари учун жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилган.

“Шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатув беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун, ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутган ҳолда, жиноий жавобгарлик киритилсин”, дейилади фармонда.

Президент ўз фармонида адвокатлар ҳуқуқларига ҳам эътибор қаратган. Ҳужжатда таъкидланишича, “ҳимоячи жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов ўтказиш ва жиноят ишини судда кўриб чиқиш вақтида мажбурий текширилиши ва баҳоланиши шарт”.

Фармоннинг кириш қисмида таъкидланишича, “судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча тергов юритишга қайтариш тартибининг бекор қилинганлиги суд ва тергов органларининг ҳақиқатни ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаш, шунингдек, қонуний, асослантирилган ва адолатли қарор қабул қилиш борасидаги масъулиятини ошириш имконини берди”.

Ўзбекистон судлари жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ўтган 5 йилга нисбатан 27 маротаба купроқ оқлов ҳукмларини чиқарди.

Фармонда таъкидланишича, сўнгги 5 йилда судлар 7 шахсни оқлаган бўлса, жорий йил йил бошидан бери 191 шахс судда оқланган. Бундан ташқари 10 ой ичида реабилитация ва бошқа асосларга кўра 3511та жиноят иши тўхтатилган.

XS
SM
MD
LG